Бош саҳифа > Янгиликлар > Врач тоифа олиш учун

Врач тоифа олиш учун


19-01-2018, 08:56. Муаллиф: info

Врач тоифа олиш учунСоғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Эндиликда врач ва фармацевтларга биринчи малака тоифасини бериш бўйича аттестация ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари (илгари – Соғлиқни сақлаш вазирлиги) ҳузуридаги аттестация комиссиялари томонидан ўтказилади.

Аттестациядан ўтиш учун ҳужжатларни топширишда маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг ва мутахассислик бўйича малака оширганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нусхаларини нотариал тасдиқлатиш шарт эмас. Шунингдек топшириладиган ҳужжатлардан талабгорнинг меҳнат фаолияти ҳақидаги ҳисобот охирги 2 йил (илгари -3 йил) учун тузилади.

Эндиликда аттестация бир босқичда – 5 та саволдан иборат билет асосида суҳбат шаклида ўтказилади. Илгари у 2 босқичда яъни, биринчиси – 50 та тест саволи, иккинчиси – 5 та саволдан иборат билет асосида суҳбат ўтказиларди.

Аттестация натижаларидан норози бўлган талабгорлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги апелляция комиссиясига апелляция шикояти бериш ёки судга мурожаат қилиш (илгари – фақат апелляция шикояти бериш) ҳуқуқига эга бўлдилар.

 


Ортга қайтиш