Бош саҳифа > Янгиликлар > Халқ саломатлиги – олий саодат

Халқ саломатлиги – олий саодат


5-02-2018, 08:42. Муаллиф: info

Халқ саломатлиги – олий саодатЮртбошимизнинг халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини оширишга қаратган эътибори ва ғамхўрлиги боис тиббиётда кенг қамровли ислоҳотлар амлга оширилмоқда.

Қабул қилинган қарорлар ва фармонлар натижасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларини белгилаш унинг геогерафиясини туман даражасигача кенгайтириш, ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларига ташкилий услубий раҳбарлик қилиш учун Республика ихтисослаштирилган марказларининг масъулиятини ошириш, уларнинг амалиётига тиббий ёрдамнинг замонавий усуллари ва технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Мазкур-чора тадбирлар натижасида  вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам коронарография ва стентлаш амалиёти йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 26-27 январь кунлари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг интервенцион кардиологи Сардор Турсунов вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, марказ интервенсион кардиологлари Жаҳонгир Санақулов, Ҳусниддин Намозов ҳамда Нозима Бўроновалар билан ҳамкорликда РШТЁИМнинг вилоят филиалида ўткир миокард инфаркт ҳамда ўткир коронар синдроми билан ётган беморларда бепул ангиографик текшируви ўтказишди ва уларнинг 3 нафарида стентлаш амалиёти бажарилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз бугунги кунга қадар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 200 нафардан ортиқ беморларда ангография ва стентлаш амалиёти ўтказилди. 


Ортга қайтиш