Бош саҳифа > Янгиликлар > Ф. Гафаров коронавирус инфекцияси бўйича йиғилиш ўтказди.

Ф. Гафаров коронавирус инфекцияси бўйича йиғилиш ўтказди.


1-02-2020, 20:37. Муаллиф: Navoiymed2023
Бугун  вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи  Ф. Гафаров коронавирус  инфекцияси бўйича йиғилиш ўтказди. Унда вилоятдаги барча даволаш профилактика муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда бошқарма бошлиғи томонидан касаллик тарқалишининг олдини олиш,  унга қарши курашиш борасида мутасадди ташкилот раҳбарларига турли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
 Хусусан бундай касалликка чалиниш ҳолати умуман кузатилмаганлигига қарамасдан эҳтиёт чораларини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди. 
 Жумладан, хориждан, айниқса, Хитойдан келаётган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларнинг рўйхатини шакллантириш, касалликнинг яширин даври давомида уларни тиббий назоратга олиш, заҳира ўринларини тайёрлаш, дори-дармон, дизенфекция воситалари ва зарур тиббий анжомлар билан таъминлаш, касалликка қарши курашишда тегишли идоралар билан ҳамкорликдаги фаолиятни кучайтириш каби қатор вазифалар  топширилди. 
 

Ф. Гафаров коронавирус  инфекцияси бўйича йиғилиш ўтказди.
Ф. Гафаров коронавирус  инфекцияси бўйича йиғилиш ўтказди.


Ортга қайтиш