Хамкорларимиз
29 октябрь 2019, кўрилган: 4115

Мана бир неча йилдирки, давлатлар ўртасидаги келишувга асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамда Корея республикасининг Ин Ха университети госпитали врачлари делегацияси ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида инсонпарварлик акцияси тарзида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, танлов асосида ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам муҳтож, кам таъминланган ва оғир беморларни Жанубий Корея давлатининг Ин Ха университетида даволаниши ташкил қилинмоқда.

Ўтказилган акция давомида Корея Республикасининг Ин Ха университети госпитали делегацияси томонидан ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами қиймати 58 минг 286 АҚШ долларига тенг дори-дармонлар бепул тарқатилди.
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.
Бўлими : Фаолиятимиз ҳақида |
navoiymeduz2020 |