Таркибий тузилма, вазифалар, хукуклар
03 июнь 2022, кўрилган: 9136
Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (кейинчалик матнда Бошқарма) соғлиқни сақлаш бўйича Навоий вилоятида соғлиқни сақлаш тизими бўйича бошқаруви ҳисобланиб, ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади. Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси фаолиятини бошқа давлат идоралари, жумладан давлат муассасалари, Навоий вилоят ижро этувчи ҳокимият идоралари, шунингдек бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан бирга иш олиб боради.
Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ваколати доирасида чиқарилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси бошқарма тизимидаги барча даволаш профилактика муассасалари учун мажбурийдир. Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоятда ягона соғлиқни сақлаш бошқарув идораси тизимини ташкил этади.
Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси юридик шахс бўлиб, ўзига тегишли мулкни, кирим – чиқим харажатларини, банкдаги ҳисоб –китобларни бошқариш ва ўз номи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси гербининг тасвири туширилган муҳрга эгалик қилиш ҳуқуқига эга.
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.
Бўлими : Фаолиятимиз ҳақида |
Navoiymed2023 |