Қидириш   

» » Фармацевтика саноатига ҳалқаро стандартларни жорий этиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.

Фармацевтика саноатига ҳалқаро стандартларни жорий этиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.
02 октябрь 2014,   кўрилган: 1848

2014 йил 16 сентябр куни Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиши Бош бошқармасида "Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарида ИСО 9001 халқаро стандарт талаблари бўйича сифатни бошқариш тизими (СМТ–Сифат Менеджменти Тизими) ни жорий этиш” мавзусида семинар-йиғилиши бўлиб ўтди. Семинарда TUV сертификатлаштириш органи расмий вакили, "MANAGEMENT” журнали бош редактори - Ибрагимов Риад Асимович, Азия Регистер МЧЖ тижорат ишлари бўйича директори - Назимов Ильдар Раисович, Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензиялаш кенгашининг котибаси - Зуфарова Гулнора Хайруллаевна, 49 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари ҳамда Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси ходимлари иштирок этишди. Йиғилишда "ИСО 9001” ҳалқаро стандартини ишлаб чиқарувчи корхоналарда жорий этиш, ишлаб чиқарувчи корхоналарини қайта лицензиялаш каби масалалар кўриб чиқилди.
Семинарни йиғилиш раиси Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиши Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Фарминспекция бошлиғи - И.К.Азизов кириш сўзи билан очиб берди.
Охирги йилларда хукуматимиз томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариладиган дори воситаларининг республика ички бозоридаги салмоғини ошириш ва уларнинг халқаро бозорларга чиқишини таъминлаш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
Маҳаллий фармацевтика саноати корхоналарида юқори сифатли маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун, улардаги сифатни бошқариш тизимини жорий этиш энг долзарб масалалардан бирига айланди.
Шунингдек хозирги кунда республикамизда 145 та корхона ЎзР ССВ фармацевтика фаолияти учун лицензияга эга.
Маҳсулот экспорт қилинаётган давлатлар: Туркманистон, Қирғизистон, Германия, Тожикистон, Азербайжон, Грузия, Украина, АҚШ ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан фармацевтика саноати корхоналарида сифатни бошқариш тизимини 2013-2017 йилларгача босқичма-босқич жорий этиш жадвали тасдиқланди ҳамда 2017 йилга қадар 15 та фармацевтика корхоналарида босқичма-босқич GMP стандартини жорий этилиши кўзда тутилган.
2016 йилга қадар 42 та фармацевтика корхоналарида ИСО 9001 халқаро стандарти сифат менеджменти тизими жорий этилиши керак.
И.К.Азизов кириш сўзини якунлаганидан сўнг, сўзни ТUV сертификатлаштириш органи вакили Ибрагимов Риад Асимовичга берди. Р.А. Ибрагимов маҳаллий ишлаб чиқиш корхоналарида маҳсулот сифатини бошқариш тизимини ИСО 9001 халқаро стандарти талаблари бўйича жорий этиш борасида маъруза қилди. У маърузасида ИСО-стандартизация бўйича халқаро стандартлаш ташкилоти тарихи, ИСО 9001 принциплари, ИСО 9001/GMPни корхона, ташкилотларда жорий этилишининг заруриятлари, I AE Аккредитация бўйича халқаро форум ва Ўзбекистонда стандартизация бўйича қабул қилинган қонун, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари устида алоҳида тўхталиб ўтди.
Сифатни бошқариш –ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни оқилона ҳамда эътиборли бошқариш ҳисобига маҳсулот ва хизматларнинг юқори сифат даражасини амалда таъминлаш имкониятини берувчи корхонани бошқариш вазифаларидан биридир. Сифат менежменти тизими муайян корхонанинг вазифа ва хусисиятларига мувофиқ ташкил этишдир. ISO 9000 стандартлари бундай тизимни қуриш усулини таклиф қилади ва расмий равишда сертификатлаштириш мумкин. СМТ (Сифат менежменти тизими) сертификатлаштириш ушбу маҳсулот ва хизматлар сифатининг юқорилиги ва барқарорлигини таъминлаб, талабларни аниқлаб ва самарали ишчи ҳолатидалиги ҳисобига ушбу корхонада СМТ ишлаб чиқилганлиги ва ташкиллаштирилганлиги бозордаги бошқа иштирокчиларга номоён қилинади.
Маърузачи ISO 9000 стандартлари кўплаб давлатларда тан олинганлигини таъкидлаб ўтди. 176 та давлатларда 1,1 миллионга яқин ИСО 9001 сертификати берилган бўлиб, бу кўрсаткич йилдан йилга ўсиб бораётганлигини таъкидлади.
Ўзбекистон республикаси корхоналарида ҳам ҳалқаро стандартлар асосида сифат менежменти тизимини жорий этиш ва сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Маърузачи сертификатлаштирилган тизимининг мавжудлиги корхонага берадиган имкониятларни санаб ўтди:
• жараёнларни созлаш ва талабларга риоя қилиш, ўз вақтида назорат қилиш ҳисобига ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва ишлаб чиқариш жараёнларини яхшилаш;
• маҳсулот ёки хизматнинг сифат даражасини ошириш;
• маҳсулотнниг сотиш ҳажмини кўпайтириш;
• ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни халқаро нархлар бўйича сотиш;
• хорижий в амаҳаллий ҳамкорлар, таъсисчилар кўз ўнгида корхона салоҳиятини ортиши;
• корхона рақобатбардошлигини ортиши;
• бозорда корхонанинг пухта ҳолати ва барқарорлиги тўғрисида жамият қарашларини шакллантириш;
• имтиёзли кредит васуғурталашниқўлгакиритиш;
• ишлаб чиқариш, иш ва хизматларга шаҳар ёки давлат ва маҳаллий буюртмаларини олиш имкониятини тақдим этиш.
ISO 9000 стандартларини жорий этишга иккита ёндошув мавжудлиги таъкидлаб ўтилди:
• Биринчи ҳолатда стандартлардан ташкилот самарадорлигини ошириш воситаси сифатида фойдаланилади. Бунда уларни жорий этишга ички талаб пайдо бўлиши ва буни юқори раҳбарият яратади, бироқ бусиз келгусида ривожланиш бўлмайди. Бундай стратегияда тизимнинг натижавийлигини ошириш, холисона ички аудитни ўтказиш, ўз-ўзини баҳолаш учун ресурсларни белгилаш, энг мақбул ҳужжатлар таркибини ишлаб чиқиш зарурияти пайдо бўлади ва сифат тизими ташкиллаштириш, жараёнлар, маҳсулот сифати биринчи ўринда туради.
• Иккинчи ҳолатда эса, сертификат олиш мақсадида стандартлар жорий этилади. Бунда бошқалардан қолишмаслик истагида, шартномалар тузишда истеъмолчилар, ҳамкорла ёки тендер талаблари шартлари бўлиши мумкин бўлган зарурият юзага келади. Бундай ёндошувда барча куч ва эътибор сертификатлаштириш идораси талабларини расмий бажариш ва ҳужжатларни ишлаб чиқишга жалб этилади. Стандартларни жорий қилишдан асосий мақсад бу тизим сифатини яхшилашдан иборатдир.
Тадбир сўнгида маърузачи семинар иштирокчиларига ИСО 9001 бошқаришнинг 8 та принципи мавжуд бўлиб бу принциплар бир-бири билан узвий боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтди.
Маъруза сўнгида Р.А. Ибрагимов ИСО 9001 халқаро стандартини ишлаб чиқарувчи корхоналарга жорий этиш орқали юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, уларни экспортга чиқариш, тендер ишларида қатнашиш, чет эл инвестицияларини жалб этиш ҳамда халқаро бозорлардан ўз ўрнини топиш сингари долзарб масалалар ечими ҳал этилишини таъкидлади.
Маърузадан сўнг савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида сўз ЎзР ССВ лицензиялаш кенгашининг котибаси Г.Х Зуфаровага берилди. У 2015 йилда қайта лицензиядан ўтувчи ЎзРдаги ишлаб чиқариш корхоналари тўғрисида маълумот берди. Г.Х.Зуфарова ушбу корхоналар томонидан топшириладиган хужжатлар, экспертиза муддатлари устида алоҳида тўхталиб ўтди. Сўнг савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Семинар-йиғилиши сўнгида Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, фарминспекция бошлиғи И.К. Азизов йиғилиш иштирокчиларига чуқур миннатдорчилик билдирди ҳамда тадбирни якунлади.
Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси маҳаллий фармацевтика ишлаб-чиқариш корхоналарида сифатни бошқариш тизими (СМТ-Сифат Менеджменти Тизими)ни ИСО 9001/GMP талаблари асосида жорий этиш бўйича чора-тадбир ишлари амалга оширилиши мақсад қилиб олинди.


Манба: minzdrav.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   istam  |