Қидириш   

» Мақолалар Август 2018 йилда

16 август 2018,   кўрилган: 758

Барча туман ва шаҳарларда қизлар саломатлиги маркази бўлимлари ташкил этилди2017 йил 5 январда соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларимиз саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш, бунда миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда, қулай шароитлар яратиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилган эди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 2 февралда қабул қилинган "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга кўра, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институти мустаҳкамлаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майидаги "Қизлар ва фертил ёшидаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юқоридаги вазифалар ижросида ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.

– Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг болалар гинекологияси бўлими негизида Республика қизлар саломатлиги маркази, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансерининг болалар гинекологияси бўлимлари негизида қизлар саломатлиги марказлари фаолият бошлади. Бундан ташқари, қизларимизга малакали гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатиш мақсадида барча туман ва шаҳарлардаги кўптармоқли марказий поликлиникаларда қизлар саломатлиги бўлимлари ташкил этилди, – дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосар Эльмира Баситханова. – Мақсадимиз мамлакатимиздаги 5 миллиондан зиёд 18 ёшгача бўлган қизларни қамраб олишдир. Ушбу марказлар қиз болалар ва ўсмир қизларга юқори технологик, ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий инфраструктурасини ривожлантиришда алоҳида ўрин тутади. Кейинчалик ушбу марказларга бўлган талабга қараб, фаолият қамровини яна кенгайтириб бориш ҳам кўзда тутилган.

Қайд этиш жоизки, Қизлар саломатлиги марказлари қиз болалар ва ўсмир қизларга махсус тиббий ёрдам кўрсатиш, болалар гинекологияси бўйича юқори технологияларга асосланган ўқув, илмий ва моддий-техника базани шакллантиришга йўналтирилган. Бундан ташқари, тўпланган тажрибани республика соҳавий муассасаларига етказиш, шунингдек, болалар гинекологияси соҳасида диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича юқори технологияларга асосланган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бериш борасида ҳам фаолият олиб боради.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
03 август 2018,   кўрилган: 763

Терапевтлар ташрифи23-28 июль  кунлари Республика терапия ва тиббий реаблитация илмий-амалий маркази директор ўринбосари Умида Ахмеджонова бошчилигидаги бир гуруҳ кардиолог, ревматолог, гастроэнтрологлар Навоий шаҳри ҳамда Кармана туманидаги тиббий муассасалар, оилавий полклиникалар ҳамда ҚВПларига ташриф буюуришиб, аҳоли саломатлиги даражаси билан қизиқишди ва муассаса мутахассисларига касбий, малакавий кўмак кўрсатишди.

Хусусан, Кармана тумани Нарпай зонасидаги "Учқун” ва "Пахтаобод” ҚВПларда 350 дан ортиқ аҳоли пойтахтлик малакали мутахассислар томонидан тиббий кўригидан ўтказилди.

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати.    

 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
02 август 2018,   кўрилган: 661

Вилоят ҳокими кубоги якунланди25-30 июнь кунлари вилоятимиз корхона-ташкилотлари ходимлари ўртасида мини футбол спорт тури бўйича вилоят ҳокими кубоги бўлиб ўтди. Ушбу вилоят миқёсидаги турнирда 24 жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришди. Мусобақанинг финалида "Ўзтелеком” АК Навоий вилоят филиали ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоалари беллашишди. Якунда турнир кашф этган жамоа вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси 2:1 ҳисобида рақиб жамоани енгиб ғалабани қўлга киритди.

Жамоа финалгача гуруҳ босқичида вилоят Ғазначилик бўлими, вилоят ҳокимлиги, "Дўстлик байроғи” газетаси жамоаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят бўлими ҳамда вилоят рақобат бошқармаси жамоалари, шунингдек ярим финалда вилоят маданият бошқармаси жамоаси тўсиғидан ўтишган эди.

 Турнир якунида барча жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати. 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :