30 январь 2015, кўрилган: 1485

Таркибнинг ўзига хослиги шундаки, у тиш емирилишининг олдини олади. Тегишли идораларга патент талабномаси юборилган, айни пайтда янги таркиб хусусиятларини ўрганиш давом этмоқда.
Ёш стоматолог Азиза Рўзибоева томонидан ишлаб чиқилган таркиб минераллар, смола ва сульфатларни ўз ичига олади. Улар керакли пропорцияда қўлланганда нафақат тишдаги ковакни тўлдириши, балки тишдаги кальцийнинг ювиб кетилиши натижасида емирилиш бошланишининг олдини олиши мумкин. Бундан ташқари, бу таркибдан ясалган пломбалар одатдагидан кўра кўпроқ сақланади. Кашфиётчининг фикрича, материал дори воситаси сифатида ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
→
26 январь 2015, кўрилган: 1290

«Илк операцияларни юрак томирлари устида ўтказдик, — деди бўлим мудири Баҳром Алавий. — Янги технологиялар туфайли катта имкониятлар юзага келмоқда. Томирлар торайиши бошланғич босқичларда аниқланса ва у бартараф этилса, патологиягача етиб бормаслик мумкин».
Унинг сўзларига кўра, марказга келаётган беморлар орасида буйрак артерияси бекилиб қолиши натижасида келиб чиққан юқори қон босими, инсультга олиб келувчи уйқу артерияси бекилиб қолишидан азоб чекаётганлар кўп. «Вақт ўтиши билан бундай патологияларга эга беморларга ёрдам бериши мумкин бўлган технологияларни ҳам ўзлаштирамиз», — деди Баҳром Алавий. →
23 январь 2015, кўрилган: 1154

Афсуски, уларни олдиндан аниқлаш борасидаги имкониятлар ҳали етарли эмас.
Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институтида илмий изланиш олиб бораётган ёш олимнинг тадқиқотлари натижасида ушбу хасталикка эрта босқичда ташхис қўйиш ва унинг олдини олиш имконияти юзага келди.
Давомини уқинг →
23 январь 2015, кўрилган: 1585
Асосий дори воситалар рўйхати ва Вояга етмаганлар учун асосий дори воситалар рўйхатига кўшимчакиритиш тўғрисида
→
23 январь 2015, кўрилган: 1374
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22.12.2014 йилдаги “Асосий дори воситалари рўйхати ва Вояга етмаганлар учун асосий дори воситалар рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида”ги 482-сонли буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида →
15 январь 2015, кўрилган: 2396

Нега энди “ҳилпироқ аритмия”?
Ушбу турдаги аритмияга бундай бадиий ном берилиши бежиз эмас. Ҳилпироқ аритмияда юракнинг бўлмачалари бир бутун бўлиб ҳаракат қилмай, балки тартибсиз, майда бўлакларга бўлинган ҳолда, худди байроқнинг ҳилпираши каби ҳаракат қилади. Бундай ҳилпирашлар сони дақиқасига 400-700 марта бўлади. Ҳозирги кунга келиб олимлар бу атамани қайта кўриб чиққан ҳолда, унга “бўлмачалар фибрилляцияси” дея ном берганлар, аммо эски атама қўлланса ҳам хато бўлмайди.
Давомини уқинг →
15 январь 2015, кўрилган: 2328

Гастритнинг келиб чиқишига нотўғри овқатланиш, ичкиликка ружу қўйиш, руҳий изтироблар, айрим дориларни (масалан, баъзи антибиотиклар) узоқ муддат қабул қилиш, чекиш, ичак инфекциялари, хеликобактер пилори микроби, ошқозон ости бези ва ўт пуфагининг хасталаниши сабаб бўлади.
Гастрит кечишига кўра ўткир ва сурункали турларга бўлинади.
Давомини уқинг →
14 январь 2015, кўрилган: 1267

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида энг замонавий тиббиёт ускуналари қаторида ўтган 2014 йилнинг август ойида овқат ҳазм қилиш органларини текширувчи EGPentax Videoprocessor ERK 1500 эзофогогастродуоденосфиброскоп ҳамда колонофиброскоп аппарати ишга туширилди. Бу ускуна Япония маҳсулоти бўлиб, кўпгина қулайлик ва афзаллик томонлари бор. У эндоскопик ташхис қўйиш ва даво муолажалари ўтказиш учун қўлланилади.
USB флеш хотираси ускунада алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, текширув тарихи ва жараёнини флеш хотирасига тушириб беради ҳамда пациентлар рўйхатини ўз ичида сақлайди.
Дарҳақиқат, эндоскопик текширув услублари ҳозирги вақтда ўзининг диагностик имкониятлари билан клиник тиббиёт соҳасида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу усул овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларига ташхис қўйиш, шунингдек, ошқозон текширувида шунчалик муҳим роль ўйнайдики, касаллик ҳолатини аниқлашда бу энг ишончли вариантдир.
Мухтасар айтганда, фуқаролар соғли¬ғини сақлашда ниҳоятда фойдали бўл-ган янги тиббий ускунанинг ўрнатилиши давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан эл саломатлиги йўлида кўрсатилаётган ғамхўрлик самарасидир. →
10 январь 2015, кўрилган: 1539

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, “шифобахш хусусиятга эга бўлган парҳез сут-қатиқ ичимлигини тайёрлаш усули” Тошкент кимё-технология институти мутахассислари томонидан ихтиро қилинган.
Қайд этишларича, бу ихтиродан сут саноатида, аниқроғи сут-қатиқ ичимликларини олиш усуллари, шунингдек шифобахш хусусиятга эга бўлган парҳез ичимликларини тайёрлаш учун қўлланиши мумкин.
Ихтиро парҳез ва шифобахшлик хусусиятлари оширилган сут-қатиқ ичимликларининг ассортиментини кенгайтириш, арзон сут зардоби ва бифидобактерияларнинг ўсишини фаоллаштирадиган инcулин прибиотикасидан максимал даражада фойдаланишни беради. Натижада пребиотикалар ва пробиотикалар фойдали ичак микрофлорасининг миқдорини оширади.
Хакимова Шарифа Исмаиловна, Абдуразакова Собира Ходжаевна, Зуннунова Динора Eрга-шевна, Мирзаджанов Шукурбек Рахматжоновичлардан иборат муаллифлар жамоаси № ИАП 04983 рақамли ихтиро учун патент олдилар.
→
07 январь 2015, кўрилган: 1447

Мазкур тизим аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тадбиркорликка тегишли ишлаб чиқилаётган ҳужжат лойиҳалари ва қабул қилинган ҳужжатларни муҳокама қилиш имкониятини беради.
Ягона порталда фойдаланувчилар томонидан билдирилган изоҳ ва таклифлар тегишли давлат органлари томонидан кўриб чиқилади ва таклифларни инобатга олиш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилинади.
Бундан ташқари, фойдаланувчилар амалдаги норматив ҳужжатларнинг тадбикорлик фаолиятига таъсир этишини Ягона порталда жойлаштирилган махсус сўровномани тўлдириш орқали баҳолашда ҳам иштирок этишлари мумкин.
Қайд этишларича, ушбу тизим Ўзбекистон Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан жорий этилган.
→