Ибн Синонинг табобат илмида, бир ҳафтада икки кун овқатланиш тартибига жиддий амал қилиш вазн ошиб кетишининг ва кўкрак саратони касаллигининг олдини олишдаги, шунингдек қон босими, қанд касаллиги ва холестерин зиёда бўлиши билан боғлиқ касалликлардан сақланишдаги энг яхши восита эканлиги исботланган.
Бугунги кун мутахассислари ҳам ушбу ма’лумотни тасдиқлашмоқда. Шунингдек, уламолар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутиш шариатга киритилгани ҳақда айтишган.
"Саломатлик – инсон хуқуқи, уни таъминлашда ҳамшираларнинг ўрни ва истиқболи” шиори остида ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 11-12 май кунлари пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида "Саломатлик – инсон ҳуқуқи, уни таъминлашда ҳамшираларнинг ўрни ва истиқболи” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда соғлиқни сақлаш тизимида самарали ва фаол меҳнат қилиб келаётган ҳамширалар иштирок этди.
Анжуманда таъкидланганидек, Президентимиз Ш.Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашувларда, видеоселектор йиғилишларида, ҳудудларга уюштирган сафарлари мобайнида соғлиқни сақлаш тизимидаги масалаларга доимий эътибор қаратиб, халқимизни рози қилиш учун аввало тиббий хизмат сифатини яхшилаш лозимлигини таъкидламоқда. Шу боис, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида ҳамширалик ишини ривожлантириш ҳам устувор йўналишлардан бири этиб белгиланган.
Ҳамширалик иши кенг қамровли жараён бўлиб, тиббиётнинг бирор йўналишини бу мутахассис фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Айниқса, шошилинч тиббий хизмат, реанимация, операция блокларида малакали ҳамширанинг билим, маҳорати, тажрибаси, ўз касбига садоқати беморни соғлом ҳаётга қайтаришда муҳим омил бўлади. Шошилинч ҳолатларда вазиятни тўғри баҳолаб, биринчи ва ҳал қилувчи ёрдамни тез тиббий ёрдам фельдшерлари кўрсатади. Илгари ушбу бўғин ходимлари тиббий техника ва дори воситалари танқислигидан турли ноқулай вазиятларга тушиб қолаётгани бор гап эди. Президентимизнинг фармон ва қарорлари билан ушбу масала ҳам ўз ечимини топмоқда.
Анжуман давомида аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатишда ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ўрта тиббиёт ходимларидан бир гуруҳи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва фахрий ёрлиғи ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Маросимдан сўнг, ҳамшираларни касб байрами билан муборакбод этиш мақсадида "Бор бўлинг, ҳамширалар!” деб номланган гала-концерт ташкил қилиниб, унда элимиз суйган санъаткорлар ижросида куй-қўшиқлар ижро этилди.
Анжуман доирасида иштирокчиларнинг Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган муқаддас қадамжоларга зиёрати уюштирилиб, мустақиллик йилларида барпо этилган бино ва иншоотлар билан яқиндан таништирилди.
Тадбир якунида тиббиёт муассасаси, жумладан, тиббиёт ҳамшираси фаолиятига соҳа амалдорлари эмас, балки оддий одамлар, аҳолининг бевосита ўзи холис баҳо берадиган тизим яратилгани ва ушбу мезон орқали баҳоланиши қайд этиб ўтилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати.
→Тинчлик деб аталмиш улуғ неъмат ота-боболаримизнинг уруш даврида жангоҳларда кечган қонли урушлари, кўрсатган жасоратлари билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам уларнинг фидойиликлари мамлакатимизда ҳар доим улуғланиб, мустақиллик йўлидаги меҳнатлари муносиб рағбатлантириб келинади.
Жорий йилда ҳам уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, якка-ёлғизпенционер ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишмақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг алоҳида чора-тадбирлар режасиишлаб чиқилди.
Унга кўра туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари томонидан дори-дармонга муҳтож, деб топилган уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларига бепул бирламчи тиббий воситалар, даволанишга эҳтиёжи бор фахрийларга эса тиббиёт муассасаларига имтиёзли йўлланмалар берилди.
Шунингдек, апрель-май ойларида 37 нафар фахрий Республика касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги санаторияларда бепул соғломлаштирилди. 13 нафар фахрийга ногиронлар аравачаси, 15 нафарига эшитиш мосламаси ва бошқа зарур буюмлар топширилди.
Дийдор — ҳар нарсадан азиз. Шу боис байрам арафасида ҳар бирларининг хонадонларига бориб уларнинг ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари улашилмоқда. Бундан фахрийларнинг кўнгли чоғ, қалблари қувончга тўла. Ана шундай дориломон кунларга етказгани учун Яратганга шукрона айтиб, дуо қилишдан чарчамайдилар.
– Бу каби янги текширув усуллар касалликларни эрта аниқлаш имконини беради, – дейди, УЗИ шифокори Мўътабар Қулмуродова. – Марказимизнинг техник имкониятлари ошиб бормоқда, бу эса биз шифокорлар, қолаверса халқимизни ҳам қувонтираётир.
Марказ раҳбарияти томонидан соҳа ривожи учун кенг кўламли ишлар амалга тадбиқ эитилмоқда. Саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ тиббиёт маскани вилоят ва респубдикада ўз ўрнига, нуфузига эга бўлаётир.
→