30 апрель 2018, кўрилган: 796
Мамлакатимизда халқни дардини эшитиш, муаммоларини ҳал этишга қаратилган вертуал қабухоналар ташкил қилинди. Бу қабулхоналарга юридик ва жисмоний шахслар ўзларини қийнаётган саволлари билан мурожат этишлари мумкин. Барча соҳада бўлгани каби тиббиётда ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Навоий вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан 2018 йил биринчи чорагида жами 555 та мурожат келиб тушган, бу эса бир кунда ўртача 7-8 та дегани. Ушбу мурожатлардан 289 таси қаноатлантирилган, 237 тасига эса тушунтириш берилган. Тегишлилик бўйича 8 таси бошқа ташкилотларга юборилган, рад қилинганлар 2 тани ташкил этади. Қолган мурожатлар эса кўриб чиқилмоқда. - Даволашда амалий ёрдам сўраб ва ўрта тиббиёт ходимларини иш билан таъминлаш бўйича қилинган мурожатлар асосий қисмни эгаллайди, - дейди, Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш бўлими мутахассиси С. Қосимова. – Таҳлиллар шуни кўрсатадики, фуқароларимиз тиббиёт ҳодимининг нотўғри муносабати, ногиронлик гурухига ва нафақага чиқиш, тиббий техникалар олиш, дори-дармон масалалари, бухгалтерия масалалари ва бошқа бир қанча масалалар билан мурожатлар қилишган. Жисмоний шахсларнинг мурожатларини инобатга олиб 119 та. шундан 13 таси Республика клиникаларида даволанишида амалий ёрдам берилди.
Бундан кўриниб турибдики ҳеч бир мурожат четда қолиб кетмаяпти. Халқимизнинг дардини енгил қилиш ва муаммоларини ечишда ишлар бундан кейин ҳам собитқадамлик билан олиб борилади.
→
21 апрель 2018, кўрилган: 737
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, ногиронлар, кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш шўъбаси томонидан бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 1-чорагида муассаса томонидан 535 нафар якка-ёлғиз, пенсионер ва ногиронларга 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, санитария гигиена воситаси учун 114,3 млн сўмлик бюджет маблағлари билан бир қаторда ҳомийлар томонидан 49,7 млн сўм жами 164 млн сўмлик турли кўринишдаги ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, туман(шаҳар) тиббиёт бирлашмалари орқали 420 нафар ногирон ва пенсионерларга сиҳатгоҳларда дам олишлари ва саломатликларини тиклашлари учун йўлланмалар берилди. – Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Товоқсой, Олтиариқ, Косонсой, Маржон суви, Марварид ҳамда Жиззах сиҳатгоҳлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган, – дейди Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, ногиронлар, кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш шўъбаси мудири Отабек Сафаров. – Шунингдек, уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ҳам тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг январь-март ойларида кексаларимиздан 7 нафари Республика касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги санаторияларда соғломлаштирилди.
Ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия бюмлари, реабилитация техник воситалари ва аравачалар билан таъминлаш ва ижтимоий қуллаб-қувватлаш мақсадида шўъба томонидан жорий йилнинг 1-чорагида 50 та ногиронлик аравачаси, 12 та эшитиш мосламаси, 27 дона ҳасса ва 43 жуфт қўлтиқ-таёқлар етказиб берилди. Бундан ташқари 4 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ва якка-ёлғиз кексалар “Саховат” ва “Мурувват” уйлариг жойлаштирилди.
Бир сўз билан айтганда тизимда амалга оширилаётган хайрли ишлар, ҳукуматимиз ва барча ҳомий ташкилотларнинг катта меҳнати, эътибори ва ғамҳўрлиги самарасидир.
→
18 апрель 2018, кўрилган: 728
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида бир неча йиллар фаолият олиб борган Нормуродов Барот Бўриевич ўз лавозимидан озод этилиб, вилоят қон қуйиш станцияси бош шифокори лавозимига ўтказилди.Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш бўйича биринчи ўринбосари этиб Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиника мудири Расулов Зафар Илҳомович тайинланди.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш бўлими бош мутахассиси вазифасида ишлаган Шодиев Нажмиддин Мўминович Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Қурбонов Фарҳод Абсаломович Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий тадқиқот институтининг Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси директорлиги вазифаларини эгаллашди.
→
17 апрель 2018, кўрилган: 707
Жорий йилнинг 6-7 апрель кунлари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда РИО ва РИАТМ вилоят филиали билан ҳамкорликда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Жараёнда РИО ва РИАТМНВФ директори Б. Пирназаров бошчилигида РИО ва РИАТМ ”Бош-бўйин ўсмалари жарроҳлиги” бўлими илмий раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Б. Юсупов, онколог шифокорлар И. Нажимов, К. Ҳасанов, Н. Элов, О. Байитовлар 4 та жарроҳлик амалиётини мувоффақиятли амалга оширишди.
– Беморларимизнинг аҳволи ҳозирда қониқрли, – дейди, шифокор онколог И. Нажимов. – Уларнинг юқори даражада муолажа олишлари ва жарроҳлик амалиётидан кейинги парваришлари учун марказимизда барча шароитлар яратилган.
Марказда меҳнат қилаётган шифокорлар беморлар дардини енгил қилиш уларни ҳаётга қайтариш учун қўлларидан келган барча имкониятларни ишга солишмоқда. Саъй-ҳаракатлар натижасида юртдошларимиз соғликлари тикланиб, оиласи бағрига, севимли инсонлари ҳузурига бахтли қайтишмоқда. →
14 апрель 2018, кўрилган: 707
<!--
EndFragment
-->
Навоий вилоят асаб рухий касалликлар диспансер ва шифохона булими учун 2022 йил апрел ойи учун талаб килинадиган дори-дармонлар эхтиёжи | |||||
1 | Строфантин | уп | 20 | 10000 | 200000 |
2 | адонис | уп | 20 | 10000 | 200000 |
3 | коргликон | уп | 20 | 10000 | 200000 |
4 | преднизалон | уп | 20 | 15000 | 300000 |
5 | дексаметазон | уп | 20 | 15000 | 300000 |
6 | тавегил | уп | 20 | 15000 | 300000 |
7 | дифенгидрамин | уп | 20 | 15000 | 300000 |
8 | демидрол | уп | 20 | 3000 | 60000 |
9 | хлорпрамин | уп | 20 | 5000 | 100000 |
10 | супрастин | уп | 20 | 15000 | 300000 |
11 | сальбутамол | уп | 20 | 15000 | 300000 |
12 | кетотефин | уп | 20 | 15000 | 300000 |
13 | варфарин | уп | 20 | 15000 | 300000 |
14 | гепарин | уп | 20 | 30000 | 600000 |
15 | фрагмин | уп | 20 | 30000 | 600000 |
Навоий вилоят асаб рухий касалликлар диспансери | |||||
Манзил: Навбахор тумани "Олчин” ҚФЙ | |||||
Х/р 100021860124017073201054005 | |||||
Марказий банк Тошкент шахри ХККМ | |||||
ИНН: 202906201 | |||||
МФО:00014 | |||||
ОКОНХ: 91513 | |||||
Тел: 99893-464-24-21 |
14 апрель 2018, кўрилган: 707
Навоий вилоят асаб рухий касалликлар диспансер ва шифохона булими учун 2018 йил апрел ойи учун талаб килинадиган дори-дармонлар эхтиёжи | |||||
1 | Шприц 2мл | дона | 10000 | 500 | 5000000 |
2 | Шприц 3мл | дона | 10000 | 600 | 6000000 |
3 | Седарикс | уп | 200 | 50000 | 10000000 |
4 | Модитен-депо 25мг 1мл №5 | уп | 100 | 50000 | 5000000 |
5 | Тизерцин 25мг | уп | 200 | 50000 | 10000000 |
6 | Актовегин 5мл | уп | 100 | 150000 | 15000000 |
7 | Актовегин 2мл | уп | 100 | 150000 | 15000000 |
8 | Церебролизин 5мл | уп | 100 | 150000 | 15000000 |
9 | Церебролизин 2мл | уп | 100 | 150000 | 15000000 |
10 | Сонофакс | уп | 200 | 150000 | 30000000 |
11 | Аминазин 0,1гр №10 (Хлорпрамазин) | уп | 500 | 50000 | 25000000 |
12 | Аминазин 0,5гр №10 (Хлорпамазин) | уп | 500 | 50000 | 25000000 |
13 | Аминазин 0,25гр №10 (Хлорпамазин) | уп | 500 | 50000 | 25000000 |
14 | Анальгин | уп | 10 | 5000 | 50000 |
15 | парацетамол | уп | 20 | 3000 | 60000 |
Навоий вилоят асаб рухий касалликлар диспансери | |||||
Манзил: Навбахор тумани "Олчин” ҚФЙ | |||||
Х/р 100021860124017073201054005 | |||||
Марказий банк Тошкент шахри ХККМ | |||||
ИНН: 202906201 | |||||
МФО:00014 | |||||
ОКОНХ: 91513 | |||||
Тел: 99893-464-24-21 |
14 апрель 2018, кўрилган: 693
Навоий вилоят асаб рухий касалликлар диспансер ва шифохона булими учун 2018 йил апрел ойи учун талаб килинадиган дори-дармонлар эхтиёжи | |||||
1 | Карбамазепин 200мг №50 | уп | 500 | 25000 | 12500000 |
2 | Пирацетам 20% 5мл №10 | уп | 500 | 10000 | 5000000 |
3 | Пирацетам 0,4 гр №10 | уп | 500 | 10000 | 5000000 |
4 | Тиамин хлорид №10 | уп | 300 | 10000 | 3000000 |
5 | Пиридоксин г/х №10 | уп | 300 | 10000 | 3000000 |
6 | Цианокобаламин г/х №10 | уп | 300 | 10000 | 3000000 |
7 | Сибазон 2мл №10 | уп | 80 | 10000 | 800000 |
8 | Сибазон 5мг №20 | уп | 100 | 5000 | 500000 |
9 | Спирт 70% | литр | 50 | 15000 | 750000 |
10 | Циклодол 2мг №50 | уп | 200 | 5000 | 1000000 |
11 | Золомакс 0,25мг №30 | уп | 50 | 20000 | 1000000 |
12 | Золомакс 0,1мг №30 | уп | 50 | 25000 | 1250000 |
13 | Фенобарбитал 0,1гр №10 | уп | 100 | 5000 | 500000 |
14 | Трифтазин-Дарница 0,2% №10 | уп | 500 | 10000 | 5000000 |
15 | Трифтазин 5мг №50 | уп | 500 | 10000 | 5000000 |
Навоий вилоят асаб рухий касалликлар диспансери | |||||
Манзил: Навбахор тумани "Олчин” ҚФЙ | |||||
Х/р 100021860124017073201054005 | |||||
Марказий банк Тошкент шахри ХККМ | |||||
ИНН: 202906201 | |||||
МФО:00014 | |||||
ОКОНХ: 91513 | |||||
Тел: 99893-464-24-21 |
14 апрель 2018, кўрилган: 747
Навоий вилоят асаб рухий касалликлар диспансер ва шифохона булими учун 2018 йил апрел ойи учун талаб килинадиган дори-дармонлар эхтиёжи | |||||
т/р | Дори воситасининг номи | ўлчов бирлиги | сони | нархи | суммаси |
1 | Азалептол 0,025гр | уп | 500 | 25000 | 12500000 |
2 | Азалептол 0,1гр | уп | 500 | 25000 | 12500000 |
3 | Амитриптиллин 25мг №50 | уп | 500 | 25000 | 12500000 |
4 | Амитриптиллин 10мг №50 | уп | 500 | 25000 | 12500000 |
5 | Амитриптиллин 1% 2мл №10 | уп | 500 | 25000 | 12500000 |
6 | Вата 100гр | дона | 200 | 5000 | 1000000 |
7 | Галопиридол 5мг/1мл №5 | уп | 500 | 50000 | 25000000 |
8 | Галопиридол 5мг №50 | уп | 500 | 50000 | 25000000 |
9 | Галопирил 1,5мг №50 | уп | 500 | 50000 | 25000000 |
10 | Галопирил 5мг №50 | уп | 500 | 50000 | 25000000 |
11 | Галопирил 5мг/2мл №10 | уп | 500 | 50000 | 25000000 |
12 | Глюкоза 5% 250мл | фл | 500 | 5000 | 2500000 |
13 | Натрий хлор 0,9% 250мл | фл | 500 | 5000 | 2500000 |
14 | Натрий хлор 0,9% 500мл | фл | 500 | 5000 | 2500000 |
15 | Кофеин -бензоат 20% 1мл | уп | 500 | 20000 | 10000000 |
Навоий вилоят асаб рухий касалликлар диспансери | |||||
Манзил: Навбахор тумани "Олчин” ҚФЙ | |||||
Х/р 100021860124017073201054005 | |||||
Марказий банк Тошкент шахри ХККМ | |||||
ИНН: 202906201 | |||||
МФО:00014 | |||||
ОКОНХ: 91513 | |||||
Тел: 99893-464-24-21 |
14 апрель 2018, кўрилган: 784
Диққат: “Томорқа экиш ойлиги”
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 23 мартидан “Томорқага экин экиш” ойлиги деб эълон қилингани қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётир. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қулайликлар яратиш мақсадида “Томорқа хизмати” корхоналари фаолияти 1 апрелдан йўлга қўйилди. Соҳага берилаётган бу каби имкониятлардан тиббиёт ходимлари ҳам унумли фойдаланаётгани қалбимизга чексиз қувонч бахш этади.
Вилоятимизда 15 мингдан зиёдроқ тиббиёт ходимлари фаолият олиб борса, 12 минг нафарга яқин ҳадимлар ҳовлиларда истиқомат қилишади. ДПМларда ишлаб келаётган ишчи ходимларнинг умумий 9.0 га яқин томорқаси мавжуд бўлиб, экиладиган ер майдони тахминан 8.5 га ташкил этади. Қолган қисми эса манзарали ва мевали дарахтлар экилган, иссиқхоналар эса 1.0 га майдонда ташкил эитилган. Қўшимча даромад олиш, ер майданларини бўш қўймаслик учун улар ҳам зўр иштиёқ билан эрта баҳордан экин экишмоқда.
Вилоят Наркология диспансери ҳамшираси Сурайё Ҳусанова ҳам ҳовлисида 4 сотихли иссиқхона барпо этиб, унга бодринг кўчатларини ўтқазди.
– Икки йил аввал шу иссиқхонани барпо қилган эдик, – дейди Сурайё Ҳусанованинг турмуш ўртоғи Дилмурод ака. – Дастлаб қийинчиликлар бўлди, экинларни парваришлашда тажрибали деҳқонлардан сўраб, ўрганиб энди ернинг тилини топиб кетдик. Иссиқхонамизда йилда икки марта ҳосил етиштирамиз, оиламизнинг ками-кўстини қоплашда олган даромадимиз ас қотяпти.
Кичкинагина томорқасидан бўш вақтларида меҳнат қилиб фойда олаётган тиббиёт ходимларимиз борлигидан қалбимиз қувончга тўлади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда давлатимиз томонидан барча қулайликлар яратилиб, имкониятлар кўпайган замонимизда тиббиёт ҳодимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшаётганликлари, бу ишларга ҳеч ким бефарқ бўлмасдан, барча соҳа вакиллари биргаликда, ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилиши лозимлигини унутмайлик.Томорқадан унумли ва оқилона фойдаланайлик.
→
12 апрель 2018, кўрилган: 715
ИРРИГАЦИОННОЙ СИСТЕМЫ РМО ХАТИРЧИНСКОГО РАЙОНА НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ
[attachment=69]