Қидириш   

» Мақолалар Феврал 2017 йилда

27 февраль 2017,   кўрилган: 459

Шифокор бемор келишини кутиши керак эмас, касалликнинг олдини олиши зарурПрезидентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳрида қурилаётган Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Қарши филиаллари лойиҳалари тақдимотида ҳам иштирок этди.
Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширишимиз зарур бўлган ишларимиз кўп. Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятида ҳам ечимини кутаётган масалалар анчагина. Мавжуд марказлар филиалларини вилоятларда ташкил этиш билан кўплаб масалаларга ечим топиш мумкин, деди Президентимиз.
Мамлакатимиздаги кардиология, жарроҳлик, кўз микрохирургияси, урология, терапия ва тиббий реабилитация, эндокринология, пульмонология ва фтизиатрия, акушерлик ва гинекология, дерматология ва венерология, педиатрия ва бошқа йўналишлардаги махсус илмий-амалий тиббиёт марказларида юқори сифатли хизмат кўрсатилмоқда.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
24 февраль 2017,   кўрилган: 505

Эрталаб ўз вақтида уйғониш учун 7 сабабЭрталаб уйғониш кўпчилик учун қийинчилик туғдиради. Айниқса кеч тургач, ўқиш ёҳуд ишга шошилиш асаб бузарликларга сабаб бўлади. Эрта тонгдан уйғониб, яхши кайфият билан кунни бошлаганга нима етсин!

1.Вақтли туриш учун сабаб изланг.
Уйқуга ётишдан олдин эртанги кун режасини тузиб олинг, энг мураккаб ишларни тонгга режалаштиринг. Шунда кун давомида ўзингизни енгил ва хотиржам сезасиз. Тонг иш кунини бошлаш учун энг қулай пайт эканини унутманг.
2.“Яна 10 дақиқа” ҳақида унутинг.
Будильник жиринглаши билан уйғонишга одатланинг. Сиз бу орқали кўп нарсани қўлга киритасиз. Оддий мисол: шошмасдан нонушта қилишингиз, ойна олдида ўзингизга етарли даражада оро беришингиз учун 10 дақиқанинг қадри олтинга тенг эканини англайсиз.
3.Уйқу вақтини меъёрлаштиринг.
Ухлашга ётиш ва уйғониш бир бири билан ўта алоқадор ҳодисалар эканидан хабардорсиз. Шундай экан уни меъёрлаштиринг. Уйқу давомийлиги 6-8 соатдан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқ саналади.
4.Белгиланган мундаттан бироз олдин уйғондингиз.
Дейлик будильник соат 6:00 да жиринглаши керак эди, сиз соат 5: 50да уйғониб кетдингиз. Бу сиз учун “жуда ачинарли” бўлсада уйғонинг! Бу орқали сиз ўзингиз учун 10 дақиқа тежаб қоласиз.
5.Деразани очинг.
Агар ҳаво илиқ бўлса, уйғонгач ойнани очиб, ўпкангиз тўлгунича нафас олинг. Шунда дунё кўзингизга ранг-баранг бўлиб кўринади.
6.Тонги сайр.
Инсон организми учун жуда фойдали. Бу юзларни тиниқлаштириб, юракни соғлом қилади.
7.Бир стакан сув ичинг.
Эрталаб ичилган бир стакан сув жуда фойдалидир. Айниқса, сув ичига лимон бўлаги ёки чой қошиғида солинган асал сизни қайта уйқуга ётишга йўл қўймайди.
Бўлими : Янгиликлар / Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
22 февраль 2017,   кўрилган: 424

Соғлиқни сақлаш вазири ўзгардиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 февралдаги Фармонига кўра, Алишер Қаюмович Шадманов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.
Маълумки, шу вақтгача А.Шадманов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати


Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
18 февраль 2017,   кўрилган: 484

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда унинг тизимига кирувчи ташкилот ва муассасалар фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
WORD-shaklida-yuklash.docx [22.56 Kb] (юклаб олинган: 22)
18 февраль 2017,   кўрилган: 587

Бепул ва пуллик тиббий хизматлар хақида маълумотСоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида давлат томонидан кафолатланган бепул ва пуллик тиббий хизматлар хақида маълумот Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига асосан давлат даволаш-профилактика муассасалари томонидан аҳолига кафолатланган тиббий ва бошқа турдаги ёрдам бепул кўрсатилади. Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ташқари хизматлар қўшимча ҳисобланади ва белгиланган тартибда пул тўлаш орқали амалга оширилади.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107 сонли Фармони билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат Дастури»га асосан давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар доирасига қуйидагилар киради:
1. Шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдамнинг барча турлари бепул кўрсатилади.
2. Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида ва бир қатор давлат даволаш-профилактика муассасаларида, биринчи навбатда қишлоқ жойлардаги тиббиёт муассасаларида тиббий хизматлар кўрсатиш, жумладан:
қишлоқ ва маҳалла врачлик пунктлари; ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
06 февраль 2017,   кўрилган: 489

Янги қонунлар ўрганилдиНавоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”нинг мажлислар залида “Қонун ижодкорлиги, қабул қилинган қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш, шунингдек, уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш масалалари” мавзуида вилоят семинари бўлиб ўтди.
Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов олиб борган тадбирда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларининг ҳоким ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, депутатлар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари иштирок этди.
Семинарда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф. Усмонов сўзга чиқиб, қатнашчиларни “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти билан таништирди. Қонунга фармакологик ёки дори воситаларини ишлаб чиқариш, ушбу воситаларни клиник тадқиқотлардан ўтказиш бўйича алоҳида моддалар киритилганлигини қайд этди. Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш, ушбу маҳсулотларни юртимизга олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби билан боғлиқ янгиликлар жорий этилганлиги хусусида маълумотлар берилди. Бундан мақсад дори воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва фармацевтика саноатида ишлаб чиқаришни ривожлантиришдир. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
02 февраль 2017,   кўрилган: 478

Ноёб сканерОзиқ-овқат маҳсулотларининг таркибини аниқловчи сканер яратилди.
Қурилма нафақат маҳсулот нимадан таркиб топганини аниқлашга, балки унда қандай миқдорда витаминлар борлиги ва уни қандай узоқ вақт сақлаш мумкинлигини аниқлай олади. Шунингдек, янги қурилма исталган нон маҳсулотида глютен (оқсил) миқдорини аниқлашга имкон беради.
Маҳсулот аниқланиши ва унинг кўрсаткичлари таҳлили икки босқичда ўтади. Аввал қурилма олинган маълумотни ўзидаги билан таққослайди, сўнгра маҳсулот сиртини унинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш учун ўрганади.
“SciO” деб номланган янги қурилмани яратишда унинг ихтирочилари озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишда баъзи чеклашларга эга одамларга ёрдам беришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Мисол учун қурилма қандли диабет касаллиги бор одамларга жуда асқотади. Унинг ёрдамида ортиқча ҳаракатларсиз егуликнинг аниқ таркиби, ундаги қанд миқдори ва бошқа моддаларни аниқлаш мумкин.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :