Қидириш   

» Мақолалар Феврал 2016 йилда

29 февраль 2016,   кўрилган: 1729

Патронаж ойлигиЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 22 февралдаги “Патронаж ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 86-сонли буйруғига асосан шу йил 1 мартдан 1 апрелга қадар республикамиз даволаш-профилактика муассасаларида “Патронаж ойлиги” ўтказилади.
Асосий мақсад “Соғлом она ва бола йили” да аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни янада такомиллаштириш, фертил ёшдаги аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли, айниқса кекса ёшдаги фуқаролар, ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронларга кўрсатилаётган тиббий санитария ва реабилитация тадбирлари сифат ва самарадорлигини ошириш, диспансер назоратидаги, сурункали касаллиги бор беморларни динамик кузатувларини амалга ошириш ҳамда аҳоли орасида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, керакли ҳажмда тиббий-санитария ёрдами кўрсатишдан иборат.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
29 февраль 2016,   кўрилган: 1291

Фаолияти тугатилган хусусий муассаса2013 йил 23 апрелда "XOLIQ RAXMON ALLERGOLOGIYA" марказига берилган 1873-00-сонли лицензия "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги қонунининг 23-моддасига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий фаолиятни лицензиялаш Кенгашининг 2016 йил 23 февралдаги 2-сонли мажлис қарори билан тугатилганлиги маълум қилинади.
Бўлими : Янгиликлар / Ахборот очиклиги   |   info  |   :
20 февраль 2016,   кўрилган: 6047

Тест саволларини тўлиқлигича кўриш
Бўлими : Аттестация саволлари   |   info  |   :
20 февраль 2016,   кўрилган: 1630

Ислом Каримов “Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор эълон қилинди
Қарорда 2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланиши; Ташкилий қўмита Наврўз байрамини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, барча шаҳар, туман ва қишлоқларда умумхалқ сайиллари шаклида юқори даражада ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар режасини ўн кун муддатда ишлаб чиқиши ва амалга ошириши белгилаб қўйилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
20 февраль 2016,   кўрилган: 4589

Тест саволларини тўлиқлигича кўриш
Бўлими : Аттестация саволлари   |   info  |   :
16 февраль 2016,   кўрилган: 23604

Тест саволларини тўлиқлигича кўриш
Бўлими : Аттестация саволлари   |   info  |   :
13 февраль 2016,   кўрилган: 1226

Дам олиш кунини кўчириш тўғрисида Президент қарори имзоланди2016 йил 5 март шанба дам олиш кунини 2016 йил 7 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.

Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2016 йил 5 март шанба дам олиш куни 2016 йил 7 март душанба кунига кўчирилди.

2016 йил 5 март шанба куни иш куни деб эълон қилинди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
10 февраль 2016,   кўрилган: 1335

Гриппдан эҳтиёт бўлайликЖаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига қараганда, ҳар йили 40 миллионга яқин киши ўткир респиратор инфекциялар билан оғрийди. Грипп ана шу инфекцияларнинг энг асосийсидир.
Грипп ўткир ва тез юқа диган касаллик бўлиб, уни жуда майда, кўзга кў ринмайдиган, ҳатто фильтр дан ҳам ўтиб кетадиган ви руслар келтириб чиқа ра ди. Касаллик келтириб чиқарадиган бу вируслар нинг А, В, С турлари маъ лум. Хасталикнинг асо сий манбаи грипп билан оғриган бемор ёки вирус ташувчилар ҳисобланади.
Касалликнинг енгил ту ри билан оғриган бемор лар ва вирус ташувчилар атрофдаги соғлом киши лар учун хавф туғдиради, чунки улар грипп билан оғриб турган бўлишига қарамай, соғлом кишилар орасида бўладилар.
Касаллик ҳаво-томчи йўли билан ўтади. Бемор йўталганда, аксирганда, гаплашганда сўлак томчи ла ри билан ҳавога кўплаб грипп вирусларини ажра тади. Вируслар ҳавода уч соат сақланиб туриши мумкин. Грипп вируси бор ҳаводан нафас олиш натижасида касаллик соғлом одамга юқади.
Натижада оғиз, бу рун, томоқ ва юқори на фас йўллари шиллиқ пар дасига таъсир қилади ва қон оқимига тушиб, бутун организмни заҳарлайди. Нафас, нерв, юрак-қон томир тизими ва бошқа аъзоларни зарарлайди.
Грипп касаллигининг биринчи белгилари пай до бўлгунга қадар бир не ча соатдан 3 кунгача вақт ўтади. Касаллик шид дат билан бошлана ди, беморнинг тинка-ма дори қурийди, боши оғрий ди, йўталади, акса ура ди, тана ҳарорати 38-40 даражагача кўтарила ди, кўп терлайди. Мушак лари ва кўз олмаси оғрийди, кўзидан ёш оқади. Касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўли ши биланоқ, шифокорга мурожаат қилиш шарт. Акс ҳолда касаллик оғир асоратлар келтириб чиқа риши мумкин.
Гриппдан сақланиш учун агар бемор уйда бўл са, унга алоҳида хона ажратиш лозим. Беморга қараб турадиган одам ларга касалликнинг ол дини олиш йўлларини ўр гатиш керак. Бемор нинг алоҳида идиш-товоғи, сочиғи, ўрин-кўрпаси бўлиши керак. Кам ҳара кат қилиб, асосан ётиши лозим.
Беморга қараётганлар бурун ва оғизларига дока ниқоб тутиб олишлари, қўлларини тез-тез совун лаб ювиб туришлари ке рак. Йўталганда, акса ур ганда оғиз-бур нини даст¬рўмол билан беркитиши, ҳар са фар янгисини иш латиш, ювиб, дазмоллаш керак.
Бемор ётган хонани тез-тез шамоллатиб ту риш шарт. Ҳарорати ош ганда кўпроқ суюқлик — қуруқ мевалар қайнат маси, мева шар бат лари ичиб туриш ло зим. Бемор енгил ҳазм бў ладиган оқсил ва вита минларга бой таомлар еб турса, ях ши бўлади. Грипп билан оғриган ва унга гумон қилинган бе морларни алоҳида хона лар га ётқи зиш, тез-тез шамолла¬тиб туриш ва зарарсиз лан тирувчи моддалар билан артиш зарур.
Грипп эпидемияси авж олган пайтларда мактаб гача таълим муассасала рида, мак¬табларда бўлса, ўқитувчи ва ўқувчилар дока ниқоб тутиб олишла ри шарт. Грипп ва ўткир респиратор касал ликлар билан касаллан ган хо дим ларни ўқув ва тарбия муассасаларида ишлаш лари тақиқлана ди. Ҳар куни эрталаб бо ланинг иситмасини ўлчаб туриш керак.
Грипп тарқалган вақтда болалар ўртасида омма вий спорт ўйинлари ўй наш ва кинотеатрларга гуруҳ-гуруҳ бўлиб бориш ла ри, ўз билганича ҳам даволанишлари мум кин эмас.
Грипп касаллигини олдини олишга 6 қадам қўйсангиз бас!
1. Соғлом тўғри ов қат ланиш талабларига риоя қилинг.
Витамин Сга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилинг (наъма так дамламаси, цитрус мевалар, пиёз, саримсоқ пиёз, қизил сабзи, қизил лавлаги, карам, мева-саб завотларни турли салат лар тарзида ёки хом ҳо ли да истеъмол қилинг. Сут ва сут маҳсулотлари ни кўпроқ тановул қи линг. Улар танага тушиб, за рар лан ган ҳужайраларни қайта тиклаш имконияти ни беради. Товуқ шўрва нақ дорининг ўзи.
Товуқ шўрвага хантал, саримсоқпиёз зиравор ла ри ни солиб, истеъмол қилиш ниҳоятда фойда ли. Кўпроқ суюқлик ис теъмол қилинг.
2. Танани совқотиш дан сақланг. Иссиқ кийим ки йинг.
3. Хоналарни доимий равишда намли латта би лан тозалаб туринг. Дим хоналардан қочинг. Иси риқ микробларни ўлди риш хусусиятига эга. Шунинг учун ундан ҳар куни фойдаланинг.
4. Уйқу меъёри қишки мавсумда 7-9 соатдан кам бўлмаслиги керак. Дам олиш, руҳий саломатлик ни асраш лозим. Зеро, яхши кайфият инсонга катта куч беради ҳамда иммун тизимини мустаҳ кам лайди. Зарарли одат лар дан йироқ бўлинг.
5. Жисмоний фаол лик, спорт умрни узайтиради, соғломликка элтади, им¬мунитетни мустаҳкам лайди. Жисмоний тарбия машқларини мунтазам равишда бажаринг.
6. Гриппга қарши эм ла нинг. Оксалин мазини бурун ичига суртиб юринг. Қўл ларни доимий равишда совунлаб ювиш инфек ция лар юқишини олдини олади ва 50 фоиз га ка¬май тиради. Шунинг учун тозаликка ва соғлом тур муш тарзига амал қилинг!
Саломатлигингиз ўз қў лингизда эканлигини ёдда тутинг!
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :