Қидириш   

» » Соғломлаштириш дастури доирасида Ўзбекистонлик болажонлар чет мамлакатларида даволанишмоқда

Соғломлаштириш дастури доирасида Ўзбекистонлик болажонлар чет мамлакатларида даволанишмоқда
02 октябрь 2014,   кўрилган: 1536

Дастур лойиҳалари қаторида халқаро ҳамкорлик доирасида юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштириш ҳам киритилган.
“Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия фонди берган маълумотларга қараганда, 2002 йилда ушбу халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилинди. 2002-2014 йиллар давомида жами 249 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш имкониятига эга бўлишди. Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2014 йил 8 ой давомида республика бўйича жами 172 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда жарроҳлик операциялари ўтказилди. Шу билан бир қаторда “Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2014 йил 8 ой давомида 204 нафар бемор болалар операция қилинди. 2014 йил 20 августда 15 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун фонднинг вакиллари ҳамроҳлигида Германияга жўнаб кетишди.

Ундан ташқари 24 августда Германия Республикасидан 6 нафар соғломлаштирилган болалар юртимизга қайтиб келишади.

“Соғлом авлод учун” фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   istam  |