Қидириш   

Байрам кўтаринки нишонланди
18 ноябрь 2017,   кўрилган: 881

Юртимиз шифокорлари ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбасида  шоду хуррамлик билан ўз  касб байрамлари – тиббиёт ходимлари кунини нишонлашади. Халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлаш, тиббиётдаги ислоҳотларни ҳаётга кенг жорий этиш, соғлом ва маънавий баркамол авлод яратиш йўлида  фидокорона меҳнат қилаётган соғлиқни сақлаш  ходимлари  хизматидан бугунги  кунда  аҳоли миннатдор бўлмоқда. Даволаш-профилактика муассасаларида янги замонавий жиҳозлар, ноёб тиббий асбоб-ускуналар асосида иш юритаётган малакали мутахассислар томонидан элимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Навоий шаҳридаги "Хурсанд” тантаналар масканида тиббиёт ходимларининг касб байрамига бағишланган катта тадбир бўлиб ўтди. Кўтаринки руҳ билан бошланган байрам тантанасида  вилоят ҳокими Қобил Турсунов иштирок этди ва соҳа ходимларини табриклади. Бир гуруҳ тиббиёт фидойиларига  "Фахрий ёрлиқ”лар, қимматбаҳо эсдалик совғаларини, шунингдек, республикамиз пойтахтидан вилоятимизга келиб  фаолият юритаётган шифокорларга янги уйлар калитларини тантанали равишда топширди.

Байрам шодиёнаси қатнашчиларининг бир гуруҳига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ҳам "Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Вилоятимиздаги бадиий жамоалар байрам иштирокчиларининг қувончига қувонч қўшди. 

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |