Қидириш   

» » Рецептларни қўлда ёзишдан воз кечилади

Рецептларни қўлда ёзишдан воз кечилади
07 март 2018,   кўрилган: 636

Рецептларни қўлда ёзишдан воз кечиладиБеморлар тиббий ёзувлари ва рецептлар электрон шаклга ўтказилади. Бу президент фармони билан тасдиқланган 2018 йилги Давлат дастурида назарда тутилган.

Барча бирламчи тиббий ҳужжатлар, жумладан рецептлар, электрон шаклга ўтказилади. Қўл билан ёзишдан бутунлай воз кечиш алоҳида таъкидланган.

Бундан ташқари, рецепт тегишли дорихона маълумотлар базасида жойлашганлигини таъминлайдиган ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилган.

30 мартга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак.

Ижрочилар сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |