Қидириш   

» » Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!

Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!
09 март 2018,   кўрилган: 678

"Азиз ватандошлар,

ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!”

     Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!Баҳор! Бу сўзни эшитган ҳар қалбга ўзгача бир шодлик, мусаффолик, қуёшнинг заррин нурлари каби илиқлик кириб боради. Баҳорни биз қишнинг қорли-аёзли кунларидаёқ соғина бошлаймиз, интикиб кутамиз. Кўм-кук  майсалар, шарқироқ сойлар, ҳушбўй гулларнинг майин ифори, қушлар сайраши, момақалдироқ гумбурлаши бизни ўзига мафтун этади. Баҳор байрамлар фасли, Наврўз олам эса айёмлар гултожи, энг қадимий, миллий, меҳр-мурувват, саховат, бағрикенглик каби ўзбекона ҳислатларни ўзида мужассам этган байрам.

      Президентимизнинг ўтган ҳафтада эълон қилган "2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори бу байрамни янада юқори савияда ўтказиш вазифаларни белгилаб берди. "Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий амалий ишлар соғлиқни сақлаш тизимида ҳам фаоллик билан  амалга оширилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг шу йил 28 февралдаги "2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш вақтида тиббий-санитария эпидемиологик  барқарорликни таъминлаш тўғрисида”ги 71-сонли буйруғи асосида кенг қамровли тозалик-ободончилик, кўкаламзорлаштириш  ишлари ташкиллаштирилаётгани фикримизнинг далилидир.

- Наврўз ўзида миллий қадриятларни мужассам этган, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ғояларини дилимизга сингдирган азиз байрамдир, - дейди тиббиётимиз фахрийси Абдурахмон Носиров. - Давлатимиз раҳбарининг байрамни юқори савида ўтказишга қаратилган қарори бизни беҳад руҳлантирди. Айниқса, байрамни оммавий сайил сифатида нишонлаш, хайр-саховат, инсонпарварлик намуналарини намоён этиш, кексалар, ногиронлар, меҳр-мурувватга мухтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларни қалбига баҳор нафасини, юрт меҳрини, қадриятларимиз қадр-қимматини сингдириш барча юртдошларимиз қатори тиббиёт ходимлари олдида турган  энг олийжаноб вазифалардан саналади.

Ҳа,   баҳор – яшнатиш, ёшариш, ёшлар онгига миллий қадриятларимизни сингдириш, тинчлик, осойишталик ва бағрикенгликка чорловчи, дилларга эзгулик, олижаноблик уруғларини сочувчи қадимий ва ҳамиша навқирон байрамдир.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |