Қидириш   

» » Ҳамкорликдаги жарроҳлик амалиёти

Ҳамкорликдаги жарроҳлик амалиёти
31 март 2018,   кўрилган: 761

    Ҳамкорликдаги жарроҳлик амалиёти Бугун тиббиётнинг ривожланишида, ўзаро тажриба алмашиш, илмий-амалий ҳамкорлик қилиш, маҳорат дарсларини ўтказиш ҳамда малакали мутахасислар иш фаолиятини ўрганиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Шу каби ҳамкорликдаги жарроҳлик амалиёти 14-15 март кунлари Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган урология илмий амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда амалга оширилди. Унда РИУИАТМ етакчи мутахассислари, профессор Шухрат Мухторов ва эндоуролог Зарифхўжа Баҳадирхановлар билан Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази уролог жарроҳлари биргаликда 4 та жарроҳлик амалиётини ўтказишди. Лапароскопик пиелолитотомия, жом сийдик найи сегменти лапароскопик антевазал пиелоуретерал анастамози, чапдан пастки уретеролитотомия каби жарроҳлик амалиётлари муоффақиятли амалга оширилди.
    – Ўтказган амалиётларимиз юқори савияда, жаҳон талаблари даражасида  ўтди – дейди, жарроҳлик бўлими мудири И.Мавлонов. – Келгусида ҳам ҳамкорлигимиз давом этишига ва марказимиз олдида турган, халқимиз саломатлигини тиклашдек улкан вазифасини бажаришга астойдил ҳаракат қиламиз.
    Бу каби дўстона руҳда ўтказилган амалий ишлар беморлар соғлигини тиклашда ва уларни шифокорларимизга нисбатан ишончи ортишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |