Қидириш   

» » Муҳим амалиётлар ва мулоқотлар

Муҳим амалиётлар ва мулоқотлар
15 июнь 2018,   кўрилган: 706

Муҳим амалиётлар ва мулоқотларПрезидентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари асосида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш, соҳада замонавий технологик ёндашувларни кенг тадбиқ этиш бўйича қабул қилинаётган қатор қарор ва фармонлар мамлакатимиз тиббиёт соҳасини янги босқичга кўтаришда дастуриламал бўлмоқда. Мазкур ҳужжатлар ижросида муҳим вазифалар қаторига чекка ҳудудлар аҳолисига тиббёт малакли хизмат кўрсатиш алоҳида назарда тутилган. 

Ана шу мақсадлар йўлида жорий йилнинг 6-7 июнь кунлари Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик илмий маркази директори, академик Феруз Назиров, Ўзбекистон Республикаси бош жарроҳи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Миршавкат Акбаров, тиббиёт фанлари номзоди, анестезиолог Людмила Назирова, тиббиёт фанлари номзоди, илмий марказ қон томир бўлими мудири Ойбек Тоиров, эндоскопист Жавоҳир Жуманиёзов вилоятимиз кўп тармоқли тиббёт марказида бўлишиб, аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатишди. Шу жумладан, вилоят бўйича ташриф буюрган қон томир, абдоминал, кардиологик, жигар ва ўт йўллари паталогияси, қизил ўнгач, ошқозон-ичак системаси касалликлари билан оқриган 50 нафардан ортиқ бемор кўрикдан ўтказилиб, керакли тавсиялар берилди.

Шунингдек, марказ мажлислар залида вилоятимиз соҳа шифокорларига академик Ф.Назиров томонидан ҳозирги вақтда республикамизда йўлга қўйилган юқори технологик ва кичик иниазив операциялар ҳамда жигар ва буйраклар трансплантациялари мавзусида ўқув семинари ҳам бўлиб ўтди.

Ташриф давомида вилоят кўп тармоқли тиббёт марказида Республика бош жарроҳи М.Акбаров ҳамда марказ жарроҳлари иштирокида мураккаб ўт йўллари паталогиясида рекоструктив амалиёти муваффақиятли ўтказилди.

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати.

 

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |