Қидириш   

» » Замонавий тиббий жиҳозлар эл саломатлиги учун

Замонавий тиббий жиҳозлар эл саломатлиги учун
04 март 2017,   кўрилган: 1077

Замонавий тиббий жиҳозлар эл саломатлиги учунМаълумки, "Саломатлик — 3" ло­йи­ҳа­­­­си доирасида республикамиздаги бар­ча шаҳар ва туман тиббиёт бир­лаш­малари ва кўп тармоқли поликлини­ка­лар замонавий тиббий жиҳозлар би­лан таъминланмоқда. Бунда Жаҳон та­рақ­қиёт банки, Хитой гранти ва Қувайт бан­ки ҳамда Германия банклари сар­моя­лари кўмак бериб келаяпти.

2012-2017 йилларда вилоятимизда "Саломатлик — 3" лойиҳаси томонидан 8 та туман ва 2 та шаҳар тиббиёт бир­лаш­­­маси ҳамда 10 та кўп тармоқли по­лик­линика, 4 оилавий поликлиника жи­ҳоз­ланиши режалаштирилган.

— Ўтган 2013-2016 йиллар давомида Жа­ҳон тараққиёт банки ҳамкорлигида "Саломатлик — 3" лойиҳаси томонидан Навбаҳор, Конимех ва Нурота туман мар­казий шифохонаси, туман кўп тар­моқли марказий поликлиникалари 1,5 мил­­­лиард сўмлик 35 турдаги за­мо­навий тиббий жиҳозлар билан таъ­мин­ланди, Япо­ния­­нинг "Шмадзу" фир­ма­­си­да иш­­лаб чи­қилган энг замонавий 5 дона рақамли рент­­генография аппарати, ЭКГ, эн­дос­коп, рақамли УТТ аппа­рат­лари, Цен­тра­фуга, пацент монитори син­гари аппа­рат­лар ҳамда тиббий ада­биётлар бе­рилди. "Саломатлик — 3" ло­йи­ҳаси дои­­­расида 2016 йил 1-чоракда 602 миллион сўмлик тиббий жиҳозлар кел­тирилган бўлса, 3-чоракда 1 мил­лиард 304 миллион сўм­лик техникалар ту­ман тиббиёт бирлаш­малари ҳамда кўп тар­моқли поликли­ника ва оилавий по­лик­линикаларга кел­тирилди. Хатирчи, Кар­мана ва Қи­зил­тепа туманларига 6 дона Япония дав­латининг "Шмадзу" фир­­масида ишлаб чи­қилган энг за­мо­навий рақамли рент­ге­нография аппа­рат­лари, 4 дона гас­тро­фиброскоп, ди­ги­тайзер Центрафуга қу­руқ ҳаволи сте­ри­ли­за­торлар берилди.

Бугун туман марказларида янгидан қу­рилган туман тиббиёт бирлашмалари­нинг моддий-техник базаси тубдан ях­ши­­лангани, замонавий ускуналар билан бойитилгани аҳолига кўрсатилаётган тиб­бий хизмат сифати ошиб бораёт­га­ни­дан дарак беради. Энг чекка туман­ларгача кириб бораётган замонавий тиб­бий ускуналар, беморларга тезкор таш­хис қўйиш ва саломатлигини тик­лаш­да муҳим омил бўлиб хизмат қил­моқда. Қолаверса, барча ҳудудларда олиб борилаётган тиббий текширувлар за­монавий диагностика асбоб-уску­на­лари, жумладан, флюромобиллар, УТТ ва ЭКГ аппаратлари воситасида ўтка­зилаётир. Кўрик пайтида хасталиклар аниқ­лангудек бўлса, ҳар бир бемор учун махсус даволаш ва реабилитация ре­жа­лари белгиланаяпти. Жумладан, аҳо­лининг амбулатор шароитда, туман, ви­лоят шифохоналари ҳамда республика даволаш-профилактика муассасалари­да даволаниши назоратга олинмоқда.

— Замонавий ЭКГ аппаратида бир­пас­да саломатлигимни текшириб, ташхис қў­йиб беришди, — дейди Хатирчи ту­мани, "Кўксарой" МФЙда яшовчи Му­заф­фар Маманазаров. — Шифокорлар саломатлигимни янада мустаҳкам­ла­шим учун нималарга эътибор қарати­шим кераклиги хусусида ҳам ўз тав­сия­ларини беришди. Туман аҳолиси­нинг мунтазам тиббий кўрикдан ўтказилаёт­гани ва бу амалиёт замонавий аппара­ту­ралар ёрдамида бажарилаётгани турли касалликларнинг олдини олишда катта ёрдам беради.

Юртимизда тиббиётни ислоҳ этиш бо­­­расида олиб борилаётган фаолият, модернизация қилиш ишлари жорий йилда ҳам давом этиши кўзда тутил­моқ­да. Тиббиёт бирлашмалари, ка­сал­хона ва поликлиникалар замонавий тиб­бий жиҳозлар ҳисобига бойиб бориши "Саломатлик — 3" лойиҳасида алоҳида бел­гилаб берилган.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |