Қидириш   

» » Инсулин ишлаб чиқарувчи ҳужайра

Инсулин ишлаб чиқарувчи ҳужайра
29 октябрь 2014,   кўрилган: 1347

Инсулин ишлаб чиқарувчи ҳужайраИнсулин ишлаб чиқарувчи ҳужайра
Гарвард университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот қандли диабетнинг 1-тури билан оғриган беморларни ҳар куни инсулинни инъекция қилишдан озод этиши тахмин қилинмоқда. Қонда қандни зарур миқдорда ушлаб турадиган гормон – инсулин ишлаб чиқарувчи ҳужайраларни етиштириш имкони пайдо бўлди.
Олимлар ҳатто, кўчириб ўтказиш учун зарур бўлган миллионга яқин ҳужайра етиштиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақида Uzbekistan Today ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Америкалик профессор Даг Мелтон 20 йилдан кўпроқ умрини қандли диабет учун дори кашф этишга сарфлади. Мазкур касаллик билан унинг ўғли Сем ҳам оғриган. Ҳозирда тадқиқот деярли ўз ниҳоясига етган. “Биз синовларни якунлашдан бир қадам ортда турибмиз”, – деди профессор.
Инсулин ишлаб чиқарувчи ҳужайраларни яратишда эмбрион тана ҳужайраларидан фойдаланилади. Шунинг учун ҳам янги ҳужайралар аввалгиларига ўхшаб, фаолият юритади.
Айни дамда тадқиқот ҳайвонларда ўтказилмоқда. Уларнинг организмида ҳужайралар кўчириб ўтказилганидан бошлаб бир неча ой давомида инсулин ишлаб чиқарилади. Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, улар сичқонлардаги диабетни 10 кун ичида даволашга муваффақ бўлган. Биологлар яқин йилларда одамларни ҳам мазкур касалликдан фориғ қилишга умид боғламоқда.

Манба: soglom.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |