Қидириш   

» » Навоий вилоятида “Ибн Сино ўқишлари” тадбири ўтказилди

Навоий вилоятида “Ибн Сино ўқишлари” тадбири ўтказилди
05 ноябрь 2014,   кўрилган: 1431

Навоий вилоятида “Ибн Сино ўқишлари” тадбири ўтказилдиШу йил 5 ноябрь куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар” марказида Шарқда “Шайхур-Раис”, Ғарбда “Авиценна” номи билан машҳур бўлган улуғ ватандошимиз, буюк мутафаккир Абу Али ибн Синонинг ҳаёти ва ижодий фаолиятини ўрганиш кўзда тутилган маънавий-маърифий конференция 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ўрта асрлар шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизацияси ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро анжуманнинг очилиш маросимида Президентимиз Ислом Каримовнинг нутқи мазмун моҳиятини ўрганишга бағишланди. Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Раззоқов қисқача кириш сўзи билан очди.
Ибн Сино табиий фанлар,тиббиёт, математика, фалсафа ва бошқа фанлар соҳасида самарали фаолият кўрсатди. “Ислом оламининг энг машҳур файласуфи ва қомусий алломаси ҳамда инсониятнинг энг буюк мутафаккирларидан бири” деган унвонга сазовор бўлган аллома илмий тадқиқот ишларини 16 ёшидан бошлаб, умри давомида 450 дан ортиқ асар яратди. “Тиб қонунлари” унинг шоҳ асаридир. Бу китоб Европанинг етакси университетларида қарийб 500 йил тиббиёт қўлланмаси сифатида ўқитилиб келинди.
Тадбирда сўзга чиққан Навоий давлат педагогика институти проректори Олим Қаюмов, Бухоро давлат тиббиёт институти фалсафа фанлари доктори, профессор Абера Ҳусаинова ва бошқа соҳа мутахассисларининг маърузаларида Ибн Синонинг тарихий мероси, ижодий- фаолияти тўғрисида кенг тўхталиб ўтилди.
Тадбир якунида Навоий давлат педагогика институти тарих факультети талабалари иштирокида буюк аллома ҳаёти ҳақида бадиийлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |