Қидириш   

05 ноябрь 2014,   кўрилган: 1799

ДўланаДўлана асосан Шимолий Америкада кенг тарқалган. У ерда унинг 1 минг 250дан ортиқ нави учрайди. Даво мақсадида дўлананинг пўстлоғи, меваси, гулидан фойдаланишади. Улар биологик фаол моддалар саналади. Меваси соя-салқин жойда ёки қуритгич воситаси (50 даража ҳарорат) да қуритилади, қуригач ундан хушбўй ифор таралади.
Дўлана қон томирларини кенгайтириб, холестеринни камайтиради. Юракда қон айланишини тезлаштиради, бош оғриғи, пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга, капилляр қон томирлари деворининг ўтказувчанлигини пасайтиради.
Дўлана меваси ва гулидан қилинган тиндирма уйқу чақиради. Организмнинг умумий аҳволи ва юрак ишини мустаҳкамлайди. Ўсимлик юрак етишмовчилигида, қон томирлари сиқилишини бартараф қилишда, оғир касалликлардан сўнг организмни тиклаш мақсадида қўлланилади.
Гулларидан қилинган тиндирма мевасидан анча самарали. Шифокорларнинг такидлашича дўлана мевасидан қилинган малҳам “қариб қолган” юрак мушаклари ишини мустаҳкамлаб у билан боғлиқ касалликларни бартараф қилади. Юрак оғриқларида ҳам самарали фойда беради. Немислар дўланага “юрак учун нон” деб таъриф беришади.
ДАВОМИНИ ЎҚИНГ
Бўлими : Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
05 ноябрь 2014,   кўрилган: 1431

Навоий вилоятида “Ибн Сино ўқишлари” тадбири ўтказилди
Шу йил 5 ноябрь куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар” марказида Шарқда “Шайхур-Раис”, Ғарбда “Авиценна” номи билан машҳур бўлган улуғ ватандошимиз, буюк мутафаккир Абу Али ибн Синонинг ҳаёти ва ижодий фаолиятини ўрганиш кўзда тутилган маънавий-маърифий конференция 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ўрта асрлар шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизацияси ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро анжуманнинг очилиш маросимида Президентимиз Ислом Каримовнинг нутқи мазмун моҳиятини ўрганишга бағишланди. Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Раззоқов қисқача кириш сўзи билан очди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :