Қидириш   

» » 13 ноябр – жаҳон кўзи ожизлар куни

13 ноябр – жаҳон кўзи ожизлар куни
12 ноябрь 2014,   кўрилган: 1340

13 ноябр – жаҳон кўзи ожизлар куни1745 йил 13 ноябрда Францияда машҳур педагог, Париж ва Петербургда кўрлар учун бир неча мактаб ва корхоналар барпо этган Валентин Гаюи туғилган. Шунинг учун ҳам ушбу кун Кўзи ожизлар куни деб эълон қилинган.
18 асргача дунёда кўрлар учун ҳеч қандай билим юртлари бўлмаган. В.Гаюи илк ўзи ўйлаб топган шрифтни намойиш этди. 1784 йили у Парижда ҳукумат ёки хартия жамиятларининг ёрдамсиз, унинг шахсий маблағига ва ўз ўрнида кўр болалар учун дунёга биринчи мактабни очди. Унинг номи “Кўр меҳнаткашлар устахонаси” эди.
Кўр болаларни ўқитиш ёки тарбиялаш масаласини В.Гаюи илмий асослаб берди. У рельеф-чизиқли “унциал” шрифтини ишлаб чиқди. Бу сўз лотинчадан келиб чиққан бўлиб, “унцияга тенг” деган маънони билдиради. Бундан ташқари В.Гаюи кўрлар учун асбоблар ясади. Бу ҳунарга у шогирдларини ҳам ўргатди. Кўрлар учун китоблар яратиш ғояси ҳам В.Гаюига тегишли.
Моддий қийинчиликларга қарамасдан В.Гаюи мактаб қошида типография қурди ва рельеф-чизиқли шрифт билан бир неча китоб чоп этди. Бу кўрлар учун энг биринчи китоблар эди.
1803 йил В.Гаюи Россия императори Алексадр I дан Санкт-Петербургда кўрлар учун ўқув-тарбия билим юртини очиш ҳақида таклиф олди. 1807 йили Алексадр I дан томонидан Санкт-Петербург кўр ишчилар институтининг Низоми, штатлари ва бюджети тасдиқланган.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |