Қидириш   

» » Ўзбекистондаги парламент сайловлари сабаб талабаларнинг қишки таътили вақти ўзгарди

Ўзбекистондаги парламент сайловлари сабаб талабаларнинг қишки таътили вақти ўзгарди
20 ноябрь 2014,   кўрилган: 1499

Ўзбекистондаги парламент сайловлари сабаб талабаларнинг қишки таътили вақти ўзгардиЎзбекистондаги олий ўқув юртлари талабалари 2014 йилнинг 19 декабридан 2015 йилнинг 5 январига қадар қишки таътилда бўлади. Бу ҳақда Тошкентдаги ОТМлар вакиллари маълум қилди, деб хабар бермоқда «daryo.uz».
Қайд этилишича, қишки таътил муддати талабалар ўзларининг доимий яшаш жойларига бориб, 21 декабрь куни бўладиган парламент сайловларида иштирок этишларини таъминлаш мақсадида ўзгартирилган.
Қўшимча қилинишича, бу муддат давомида талабалар темир йўл транспорти чипталарини имтиёзли нархда харид қилишлари мумкин бўлади.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |