Қидириш   

Ассоциация: самарали фаолият
07 август 2015,   кўрилган: 1384

Ассоциация: самарали фаолиятЯқинда Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлимининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бўлим раиси Юлдуз Қодирова 2010-2014 йиллар мобайнида ассоциацияда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Жумладан:
-Ҳозирги кунда ассоциациянинг вилоят бўлимига 6130 нафар ҳамшира аъзо. Уларнинг билим ва малакаларини ошириб бориш, янги қабул қилинган Қонунлар ва қарорлар ҳамда киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалардан, жорий этилаётган янгиликлардан хабардор қилиш, ҳукукий онгини кенгайтириш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида изчил иш олиб борилди. 5 йил мобайнидаги фаолияти даврида хамшираларнинг билимини янада ошириш мақсадида вилоят тиббиёт муассасалари ҳузурида ўрта тиббиёт ходимлари учун ўқув хоналари ташкил этилди.Улар 59 та компьютер жамланмаси, ноутбук, стол-стуллар, китоб жавонлари, проектор экран ва керакли адабиётлар, журналлар билан таминлади. Ҳар йили ўтказиладиган Ҳамширалар ва Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ўз касбига сидқидилдан ёндашиб, касбдошларига намуна бўладиган, билим,тажрибаси, салоҳияти юқори бўлган ҳамширалар ва кам таъминланган ўрта тиббиёт ходимлари моддий ва маънавий тарзда рағбатлантирилиб келинмоқда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда аҳолига самарали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида режа асосида барча ДПМларда ОИТС/ВИЧ ва унинг олдини олиш, аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни такомиллаштириш, шифохона ички инфекциясининг олдини олиш, оилавий ҳамшираларнинг ишини такомиллаштириш сингари йўналишлар бўйича мавзулар, семинарлар ўтказилди.
Ҳисобот йиғилишида сўзга чиққан соҳа ходимлари ассоциациянинг вилоят бўлими томонидан олиб борилган ишлар юзасидан ўз фикрларини баён этдилар ва унинг фаолиятига ижобий баҳо бердилар.
Юлдузхон Қодирова Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлими раислигига сайланди.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |