Қидириш   

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик
28 сентябрь 2015,   кўрилган: 1625

Куз-қиш мавсумига тайёргарликПрезидентимизнинг 2015 йил 7 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқдари ва ижтимоий соҳаларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда ижтимоий соҳа объектлари, уй-жой фонди ва муҳандислик коммуникацияларини 2015-2016 йиллар куз-қиш мавсуми давомида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, бугунги кунгача 331 та кўп қаватли уй тўлиқ жорий таъмирланиб, белгиланган режа ортиғи билан бажарилди. Муҳандислик коммуникациялари доирасида 0,5 км газ қувурлари, 4,6 км иссиқлик, 1072,2 км электр тармоқлари, 225 татрансформатор, 3,5 км сув тармоқлари мукаммал таъмирланди ва ушбу тармоқларда жорий таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.
Шу билан бир қаторда 2 та касалхона, 7 та даволаш профилактика муассасаи, 5 та “Меҳрибонлик” уйи ва интернатлар, 17 та мактабгача таълим муассасаси мукаммал ва жорий таъмирланди. Табиий газ билан таъминланмаган узоқ чўл ҳудудлари ҳамда таббий газ танқислиги кутилаётган аҳоли пунктларидаги ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли истеъмолчилари учун 29,6 минг тонна кўмир ёқилғиси жамғариш белгиланган ва бу борада изчил иш олиб бориляпти. Шунингдек, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш тизими муассасалари юз фоиз ёқилғи билан таъминланди...
Бу ҳақда яқинда “Матбуот” уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирок этган вилоят ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш котибияти мудири Акбар Ниёзов, вилоят ҳокимлиги уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш департаменти бўлим бошлиғи Муяссарбек Сафаров ва “Ғарбгазтаъминот” корхонаси вилоят филиали, вилоят электр тармоқлари корхонаси, вилоят соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармаси мутахассислари журналистларга батафсил ахборот бердилар.
Матбуот анжуманини вилоят ҳокимининг матбуот котиби-ахборот хизмати раҳбари Отабек Аслонов олиб борди.
2015-2016 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши, белгиланган тадбирларнинг бажарилиши ва бу борада амалга оширилган ишлар натижадорлиги мавзусида ўтган ушбу анжуманда журналистлар кўплаб саволлари билан фаол иштирок этдилар.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |