Қидириш   

Тиббий кўриклар бошланди
19 январь 2016,   кўрилган: 1269

Тиббий кўриклар бошландиЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 6 январдаги 6-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг аҳоли орасида профилактик йўналишидаги тадбирларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, касалликларни эрта аниқлаш, касаллиги аниқланганларни соғломлаштириш ишларини мувофиқлаштиришга қаратилган ишлар режаси ишлаб чиқилди.
2016 йил - Соғлом она ва бола йилида кўзда тутилган вазифаларни бажариш ниятида январ ойидан бошлаб ҳар бир худудда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг тор мутахассислари томонидан, заруриятга кўра вилоят даражасидаги даволаш – профилактика муассасалари ва ихтисослаштирилган диспансерлари ходимлари фаол жалб этилган ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |