Қидириш   

09 июнь 2016,   кўрилган: 1229

Меҳр оғушида
2016 йил – Соғлом она ва бола йили

МЕҲР ОҒУШИДА
2016 йил – Соғлом она ва бола йили Давлат дастури ижросини таъминлашга қаратилган муҳим тадбирлардан бири “Ҳеч ким меҳр эътибордан четда қолмасин!” шиори сотида ўтказилган тиббий кўрик вилоятимиз шаҳар ва туманларини тўлиқ қамраган ҳолда ташкиллаштирилди. Ушбу кўрикларга Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика илмий амалий марказларидан 10 нафар, Бухоро Давлат тиббиёт институтидан 9 нафар профессор-ўқитувчилардан иборат ходимлар ҳамда вилоят ва соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассислари, вилоят ва туманлар даволаш-профилактика муассасаларидан малакали шифокорлар ва тажрибали ўрта тиббиёт ходимлари жалб қилинди. Ўтказилган кўрикларни ташкил қилишда вилоят ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Бу галги меҳр-эътибордан асосан иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз қариялар, ногиронлар, нафақахўрлар ҳамда хотин-қизлар ва болалар баҳраманд бўлишди.
-Кўрикни юқори савияда ўтишида тиббиёт муассасаларида барча қулайликлар яратилгани, тиббий жиҳозлар билан таъминлангани қўл келди. – дейди пайтахтдан ташриф буюрган юқори малакали педиатр Аҳмаджон Алиев. - Яна бир муҳим томони ўз фарзандлари соғлиги ва келажагини ўйлаган ота-оналар кўрикларда фаол иштирок этдилар.
30 майдан 4 июнгача ўтказилган тиббий кўрикларда 14 098 нафар аҳолининг саломатлиги 12 хил мутахассис томонидан текширилди. Натижада 11493 та касаллик аниқланди.
7254 нафар беморга амбулатор шароитда, 629 нафарига туман ва вилоят шифохоналарида ва 71 нафарига Республика илмий-амалий тиббиёт марказларида даволанишга ва 173 нафарига санатор курортларга тавсиялар берилди.
Тиббий кўрикнинг асосий мақсади аҳоли саломатлигини яхшилаш, соғлом оилани барпо этиш, бунда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш билан баркамол авлод камолотига эришиш ва мустаҳкам жамият барпо қилишга қаратилгани жараёнда ўз ифодасини намоён этди.


Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
09 июнь 2016,   кўрилган: 1389

Аҳоли саломатлиги йўлида
2016 йил – Соғлом она ва бола йили

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА
28 май куни вилоят соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор режалар ҳамда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар тўрт босқич ва тўрт долзарб мавзуларда олиб борилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида “Аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамини ташкиллаштииш, профилактик йўналишдаги тадбирларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар” мавзуида бўлиб ўтди.
Уни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф. Усмонов қисқача кириш сўзи билан очар экан:
– Бугунги шиддатли замон, ҳаётнинг ўзи ёш авлод тарбияси борасида олдимизга янги-янги, ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда. Ана шуларнинг барчасини инобатга олган ҳолда ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларимизни изчил давом эттиришимиз лозим. Семинарни ўтказишдан асосий мақсад соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар билан вертикал йўналишда тажриба алмашиши ва иш ўрганиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, виоят ҳокимлиги томонидан чиқарилаётган қонун ва қонуности ҳужжатларининг амалда татбиқ этилиши юзасидан ходимларининг билим савиясини оширишдан иборат, – дея таъкидлади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :