Қидириш   

» » Президент қарори билан «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони таъсис этилди

Президент қарори билан «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони таъсис этилди
14 июль 2017,   кўрилган: 890

Президент қарори билан «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони таъсис этилди«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.

«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони билан жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Тақдирлашга оид таклифлар маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашларига берилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

Кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва пул мукофоти Мустақиллик куни байрами арафасида Республика кенгаши раиси томонидан тантанали вазиятда топширилади.

Қарорнинг тўлиқ матни

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |