Қидириш   

14 июль 2017,   кўрилган: 930

Она ва бола саломатлиги  – муҳим масалаВилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида бўлиб ўтган навбатдаги маърифат дарсининг мавзуси аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтиришга қаратилди. Кун тартибидаги долзарб масала юзасидан вилоят қон қўйиш маркази врачи Г.Ганиева маъруза қиларкан, тиббиёт ходимлари олдида турган асосий вазифалар устида тўхталди. Дарвоқе, репродуктив саломатлик масалалари дастлаб 1994 йил Қоҳирада бўлиб ўтган Аҳолишунослик ва Тараққиёт Халқаро Конференциясида кўтарилган эди. Бугунги кунга келиб ҳам ушбу масала ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Негаки жамиятнинг соғлом фуқароси соғлом оила асосчиси бўлади ва унинг порлоқ келажагини яратади.
Маърифат дарсида“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг ўтган 6 ойида соҳада амалга оширилган ишлар, соғлом никоҳ, соғлом никоҳ учун қўйиладиган талаблар, ўсмирлар репродуктив саломатлиги, исталмаган ҳомиладорликдан сақланиш, контрацепсия, ҳомиладорлик даври, она сути моҳияти, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш саломатлик гарови эканлиги ҳақида сўз борар экан, жамият ва давр тиббиёт ходимлари олдига масъулиятли вазифа қўйгани яна бир бор таъкидланди.
Эслатиб ўтиш жоизки, оиланинг мустаҳкамлиги кўпгина омилларга боғлиқ. Лекин улардан энг асосийси она ва боланинг сломатлигидир. Она соғлом бўлсагина, ундан жисмоний ва ақлий жиҳатдан соғлом фарзанд дунёга келади. Аёлнинг болалик, ўсмирлик давриданоқ репродуктив саломатлигига катта аҳамият бериш масъулиятли вазифа ҳисобланади.

Навоий вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси ахборот хизмати
М.Назарова
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
14 июль 2017,   кўрилган: 893

Президент қарори билан «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони таъсис этилди«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.

«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони билан жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Тақдирлашга оид таклифлар маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашларига берилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

Кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва пул мукофоти Мустақиллик куни байрами арафасида Республика кенгаши раиси томонидан тантанали вазиятда топширилади.

Қарорнинг тўлиқ матни
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
14 июль 2017,   кўрилган: 1195

«МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ» КЎКРАК НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[attachment=57]
14 июль 2017,   кўрилган: 941

ДЭН – нима?Буҳақда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи ўринбосари О.Норқулов шундай тушунчалар берди:
– ДЭН бу дозорли эпидемиологик назорат (ДЭН) – аҳолининг танлаб олинган гуруҳлари орасида ва танланган жойларда ОИВ инфекциясининг тарқалганлик даражасини ўрганувчи, қайта такрорланувчи, кесишувчи тадқиқотдир. ДЭН, ОИВ инфекцияси назоратини ўз ичига олган ҳолда, мақсадли гуруҳлар орасида эпидемиологик вазиятни баҳолаш орқали умумий аҳоли (популяция) ҳақида тасаввур қилиш имконини берувчи эпидемиологик назоратнинг бир тури ҳисобланади. ДЭНнинг усули аҳолининг алоҳида гуруҳларидан репрезентатив танловдан фойдаланишга асосланган. ДЭН аҳолининг кенг қатламли қамровлари орасида ўтказиладиган тадқиқотларга нисбатан эпидемик вазиятни ўрганишнинг кам харажатли усули ҳисобланади. ДЭНни ўтказиш жараёнида ҳолатни (маслаан ОИВ) аниқлаш бўйича андоза, шунингшдек, маълумотларни солиштириш имкониятини таъминлаш мақсадида, танланган барча ҳудудларда ва ДЭН ўтказилаётган давр давомида стандарт шароитларда ўтказиладиган тадқиқотнинг андоза протоколларидан фойдаланиш керак. Тадқиқотда иштирок этадиган шахслар махсус кодлар орқали қон намуналари текшириш учун лабораторияга топширадилар, ва натижаларини билиб оладилар.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :