Қидириш   

28 июль 2017,   кўрилган: 872

Президентимиз тиббиётчи олимни мукофотладиБугун давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг Фармонига кўра, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази лойиҳа илмий раҳбари Анис Лютфуллаевич Аляви “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони билан тақдирланди.
Анис Алявига ушбу увон мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, юртимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, соҳага оид ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг жорий этиш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан тақдим этилди.
Анис Лютфуллаевич Аляви — таниқли фан арбоби, терапевт, кардиолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон терапевтлар ассоциациясининг раиси. У юқори малакали клиницист, иқтидорли олим, истеъдодли педагог ва моҳир ташкилотчи сифатида терапия ва кардиология соҳасининг мамлакатимиздаги ривожи учун муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг раҳбарлигида 22 нафар фан доктори, 52 нафар фан номзоди етишиб чиққан.
Профессор А.Аляви Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида бўлим ходимлари билан биргаликда ўткир миокард инфарктини ташхислаш, даволаш йўлларини такомиллаштириш бўйича коронароангиография ва агиопластика усулларини кенг йўлга қўйган.
— Бугун ҳаётимда энг қувончли, энг ҳаяжонли кун, — дейди Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази лойиҳа илмий раҳбари Анис Аляви. — Мен ва мен орқали барча тиббиёт ходимларига бўлган юксак эътибори, беқиёс эхтироми учун, аввало, давлатимиз раҳбарига раҳмат айтмоқчиман. Юртимиз шифокорлари номидан тиббиёт соҳаси ривожига, қолаверса, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги камтарона меҳнатимизга катта баҳо бериб, доимий ғамхўрлик кўрсатиб келаётганингиз учун самимий миннатдорчилигимни билдираман. Бу жуда нуфузли унвон. Уни нафақат менга, бутун юртимиз шифокорларининг меҳнатига берилган мукофот, деб биламан.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
28 июль 2017,   кўрилган: 935

“Саломатлик” поезди НавоийдаАҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза қилиш, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар самарасини ошириш давлатимизнинг доимий эътибор марказида бўлиб келмоқда. Буни ҳар бир юртдошимиз ўзининг кундалик турмушида сезиб, кўриб яшамоқда.
6 июль куни давлатимиз раҳбари раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилишда ҳам инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимизда тиббий хизмат сифатини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Йиғилишда кўплаб вазифалар қатори ҳудудларда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун “Саломатлик” поездларини ташкил этиш вазифаси ҳам қўйилган эди.
Президентимизнинг мазкур топшириғи ижроси доирасида 24 июль куни Бухоро ва Навоий вилоятларининг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолини юқори малакали тор соҳа мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш мақсадида “Саломатлик” поездлари Навоий вилоятига келди.
Ушбу кўрикларни ҳар томонлама юқори савияда ташкил этиш ва аҳолининг ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож қатламини тўлиқ қамраб олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида пухта тайёргарлик кўрилди. Ҳар икки ҳудудда ҳам 25 июль куни ихтисослаштирилган марказлар директорлари бошчилигида ўнга яқин тор мутахассислардан иборат гуруҳлар ўз ишини бошлади. Улар таркиби республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари, республика клиник шифохоналарининг етакчи олимлари, тиббиёт фанлари докторлари ва юқори малакали шифокорларидан ташкил топгани айниқса эътиборли.
“Саломатлик” поездларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга юборилишини таъминлаш ҳамда тиббиёт ходимлари учун зарур шарт-шароитларни яратишда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳар жиҳатдан кўмак бермоқда.
Дарҳақиқат ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни вилоят аҳолисига янада яқинлаштириш, энг чекка туманларда яшовчи фуқаролар ҳам юқори технологик тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш бугун тиббиёт олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Шу мақсадда жорий йилнинг 20 июнида “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017—2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори имзоланди ва зарур вазифалар белгилаб берилди.
Айтиб ўтиш ўринлики, тизимли ислоҳотлар натижасида маълум натижаларга ҳам эришилди. Хусусан, Президентимизнинг жорий йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 793 қишлоқ врачлик пункти негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари, 441 тез тиббий ёрдам шохобчалари ташкил этилди. Қишлоқ врачлик пунктларини мақбуллаштириб, қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилиши бирламчи тиббий ёрдамни янада яхшилаш билан бирга, республика марказларига хос сифатли тиббий хизматни қишлоқ аҳолисига яқинлаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Янгидан ташкил этилаётган Қишлоқ оилавий поликлиникалари замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланмоқда. Эътиборли томони, қишлоқ оилавий поликлиникаларида умумий амалиёт шифокори ва ўрта тиббиёт ходимларидан ташқари, хирург, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог, ультратовуш текшируви мутахассиси каби тор мутахассислар фаолияти йўлга қўйилгани энг аввало, ихтисослаштирилган тиббий хизматни олис қишлоқлар аҳолисига яқинлаштириш имкониятини яратади. Қолаверса, аҳолини тиббий кўрик ва маслаҳат олиш учун туман марказига, кўп тармоқли марказий поликлиникага қатнаб юришининг олдини олмоқда.
Президентимиз топшириғига кўра, Бухоро ва Навоий вилоятларида ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳам айни шу сай-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир. Бу кўрикларда ҳар бир беморга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тўшакда ётиб қолган қариялар ва беморлар ҳолидан зарур тиббий асбоб-ускуналар билан уйига бориб хабар олинмоқда. Кўриклар натижасида аниқланган беморларнинг амбулатор шароитда вилоят ва республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ва республика ихтисослаштирилган марказларида ўрнатилган тартибда соғломлаштирилиши ҳам кўзда тутилган. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ва кексаларга чуқурлаштирилган текширувлардан олинган натижаларга қараб санатор-курортларга тавсиялар берилмоқда.ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :