Қидириш   

Ҳушёрликни оширайлик
04 август 2017,   кўрилган: 726

Ҳушёрликни оширайликТурли сабаблар билан юзага келувчи тилсиз ёв бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ҳар бир фуқародан огоҳлик ва ҳушёрликни талаб этади. Айрим фуқаролар эътиборсизлиги ва масъулиятсизлиги, аниқроғи табиий газ ва электр ускуналаридан фойдаланишда ёнғин хафвсизлиги қоидаларига амал қилмаслиги билан ўз хонадонларида кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқишига сабабчи бўладилар. Аҳоли турар жойларида содир бўлаётган ёнғинларнинг кўпайиши аниққи моддий талофат келтиради. Кишиларнинг ҳаёти ва соғлигига раҳна солади. Буларни ҳар бир киши обдон ўйлаб кўриши шарт. Айниқса ёш болалар катталар назоратидан четда қолмаслиги керак. Фуқаролар қўлбола иситиш ва овқат пишириш мосламаларини ишлатиши мутлақо мумкин эмас! Хонадонларнинг лойиҳасини ўзгартираётганда ҳам керакли жойлар билан маслаҳатлашиш лозим бўлади. Фуқароларнинг моддий бойликлари, табиат неъматлари ва иқтисодий манбаларни асрашда соҳа ходимлари ҳар доим ёнғин билан тўқнаш келадилар. Улар хизмат вазифани ўташади, бироқ ёнғин келтирган талофатни сўз билан изоҳлаш қийин.
Аҳоли хонадонлари, Навоий кон металлургия комбинати тизимидаги Кон бошқармаси томонидан қазиб олинаётган бойликлар, қад ростлаётган бинолар, ташкилот ва муассаса, халқ хўжалиги масканларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида бошқарма ва ҳудудий бўлинмаларда аниқ тадбирлар белгиланган. Соҳа ходимлари куну тун ўз хизмат жойларида. Азиз ҳамюртлар биргалашиб ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олайлик.

К.НОРОВ, НКМК ЁҲТБ 1-ХЁХО 3-ҲЁХҚ семена бошлиғи, капитан.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |