Қидириш   

Мукофот муборак
07 сентябрь 2017,   кўрилган: 789

Мукофот муборакЎзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан Президентимизнинг Фармонига мувофиқ Ватанимиз мустақиллигини мустаҳамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, ёшларни истиқлол ғояларига садоқат, она юртга муҳаббат руҳида тарбиялаш, соғлом ва баркамол авлодни камолга етказиш ҳамда ҳалол хизмати ва илмий фаолияти, жамоат ишларидаги фаол ишгироки билан эл-улуснинг ҳурматига сазовор бўлган юртдошларимиз давлатимиз юксак мукофотлари билан тақдирланди. Ана шундай мукофотланганлар орасида вилоятимиз тиббиёт ходимлари борлиги дилларда фахр-ифтихор туйғуларини уйғотди. Жумладан: “Дўстлик” ордени билан – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали шифокор-травматологи Акбар Сайпиев, “Шуҳрат” медали билан – вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази неонотолог шифокори Нормуҳаммад Алхамов тақдирланишди. Давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган тиббиёт ходимларини самимий муборакбод этамиз.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |