Қидириш   

01 март 2018,   кўрилган: 784

 Янги диагностика маркази Бугун аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш савиясини ошишида хусусий тиббиётнинг ҳам ўз ўрни мужассам.  Президентимизнинг 2017 йил 29 декабрдаги "Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги  қарори  хусусий тармоқни ривожлантиришда янги истиқболларни очиб берди. Айни пайтда вилоятимизда 100 дан ортиқ хусусий тармоқ фаолият кўрсатмоқда.

    Яқинда улар сафига яна бир диагностика маркази қўшилди. Навоий "Тиб фарм маҳсулот” МЧЖ га қарашли "NAV MED” ўз фаолиятини бошлади. Бу диагностика маркази энг замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган. Кечаю кундуз аҳолига хизмат қиладиган магнитно резонансний тамограф, УТТ, ЭКГ ва турли касалликларни текширишга мўлжалланган лаборатория бўлими фаолият кўрсатади.

  Марказнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Фахриддин Солиев иштирок этди ва халқимиз саломатлигини таъминлаш борасида барча шарт-шароитлар яратилган ушбу марказнинг ишга туширилиши муносабати билан йиғилганларни самимий қутлади. Тадбирда сўзга чиққанлар бундай имкониятларга эришиш Президентимизнинг халқимиз саломатлилига қаратаётган катта эътибори ва ғамхўрлиги натижасидир, дея эътироф этишди.

 

 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :