Қидириш   

27 июнь 2018,   кўрилган: 695

Кенг қамровли кўрик"Обод қишлоқ" Дастури доира­сида вилоятимиз туманларида қиш­лоқ аҳолисини тиббий кўрикдан ўт­ка­зиш ишлари бошлаб юборилди. 7 июнь санасида ана шундай тиббий кў­риклардан бири Қизилтепа тума­ни­нинг Тошработ қишлоқида ўт­ка­зилди. Мазкур кўриклар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббиёт реаблитацси илмий-ама­лий тиббиёт маркази, Республика пе­диатрия маркази, Республика их­ти­сослаштирилган кардиология маркази, 1-республика клиникаси ка­би илқор тиббиёт марказларининг етакчи ши­фо­корлари иштирокида бўлиб ўтди.   

Айни кунда Тошработ оилавий поликлиникасида 13532 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатилиб ке­лин­моқда. Йилнинг ўтган даври мобайнида 10930 на­фар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилган. Кўрик да­во­мида 48 нафар бемор вилоят тиббиёт бўлимларига юборилган бҳлса, 3 нафар бемор Республика ихти­сослаштирилган марказига даволанишга жўнатилган.

Ўтказилган тиббий кўрикларнинг аҳамиятли то­монларидан бири бу хотин-қизларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратишдир. Қишлоқда истиқомат қи­лаётган 117 нафар ҳомиладор ҳамда 3751 нафар туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилганда 1 нафар ҳомиладор аёлга туғиш тав­сия этилмаган. Сабаби, текши­ришлар натижасида ҳомиланинг туғма нуқсони борлиги аниқлан­ган.

-Ҳомила даврида болада туғма нуқсонлар, турли соҳалар анама­лияларини олдиндан аниқлашда тиббий кўрикларнинг ўрни катта -, дейди 1-республика клиникаси гинегологи Б.Абдурахмонов. - Она ва бола саломатлигини асраш эса бугунги кунда олдимиздаги муҳим фазифалардан биридир. 

Мазкур кўрикнинг биринчи кунида 250 нафардан ортиқ қишлоқ аҳолиси текширувлардан ўтказилди.

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
27 июнь 2018,   кўрилган: 676

Кореялик шифокорлар Навоийда18-19 июнь кунлари Кореянинг Инха университети госпиталининг 15 нафардан иборат нефролог, гастроэнтеролог, реабилитолог, педиатор, терапевт, отолоринголог, фармацевт врачлари ва ҳамширалари вилоятимизга ташриф буюришди.

Кармана туманидаги "Ханжин” меҳмонхонасида республикамизнинг барча вилоятларидан келган ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларнинг туғиш ёшидаги аёллари, болалари ва ногиронлиги бўлган 545 нафар шахслар (болалар 109, аёллар 315, ўсмирлар 37 ҳамда эркаклар 84 нафар) тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, касаллик турига қараб инсонпарварлик ёрдами сифатида дори-дармонлар тарқатилди ва инекцион муолажалар қилинди. 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :