Қидириш   

“Қон топшир – ҳаёт ином эт!”
24 март 2022,   кўрилган: 274

Бугунги кунда вилоятимиз шифохоналарида ўткир лейкоз, гемофилия, гемолитит, камқонлик, апластик анемия каби оғир касалликларга чалинган мурғак беморлар ҳам даволанади. Шифокорларнинг таъкидлашича, бу ерда муолажа олаётган ҳар бир болага қон қуйиш зарурияти мавжудлиги боис, унинг компонентларига тез-тез эҳтиёж сезилади. Ушбу эҳтиёжларни қондириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ушбу болажонлар қатори катта ёшли беморлар учун ҳам беғараз ёрдам сифатида "Қон топшир – ҳаёт ином эт!” шиори остида бугун, 24 март куни вилоят қон қуйиш стансиясида қон донорлиги акциясига старт берилди. Ушбу хайрия тадбирига кўплаб тиббиёт ходимлари қатори вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи З.Расулов ҳам ўз ҳиссасини қўшиб, биринчилардан бўлиб қон топширди. Шунингдек аксия давомида вилоят ҳокимлиги ходимлари ҳамда фуқаролар фаол иштирок этдилар.

“Қон топшир – ҳаёт ином эт!”
“Қон топшир – ҳаёт ином эт!”
“Қон топшир – ҳаёт ином эт!”
“Қон топшир – ҳаёт ином эт!”
“Қон топшир – ҳаёт ином эт!”
“Қон топшир – ҳаёт ином эт!”
“Қон топшир – ҳаёт ином эт!”
“Қон топшир – ҳаёт ином эт!”
“Қон топшир – ҳаёт ином эт!”
“Қон топшир – ҳаёт ином эт!”
“Қон топшир – ҳаёт ином эт!”

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   Navoiymed2023  |