Қидириш   

» » Кореялик шифокорлар — Навоийда

Кореялик шифокорлар — Навоийда
18 сентябрь 2015,   кўрилган: 842

Кореялик шифокорлар — Навоийда"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук,руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, "Соғлом авлод" ҳаракатини ривожлантириш мақсадида, хорижий ҳамкор ташкилотлар билан бирга қатор тадбирларни ўтказиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 сентябрда тасдиқланган 10/1-3331-сонли ташриф Дастури асосида 2015 йилнинг 6-13 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Ин Ха университети госпитали малакали шифокорларидан кардиолог, педиатр, офтальмолог, ортопед, фармацевт ва бошқа мутахассислар республикамизнинг бир қанча ҳудудлари, жумладан, вилоятимизда ҳам бўлишди. Халқаро аэропорт биносида икки кун давомида аҳоли умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
— Навоий шаҳрига учинчи бор келишим, — дейди кардиолог шифокор, 20 йиллик иштажрибасига эга R. Woo, Seon Lii. — Тиббий кўрик якунлари юртимизга бориб ўрганиб чиқилади, жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун баъзи беморлар Кореяга таклиф этилади.Ўтган йилларда юрак пароги билан оғриган Маржона исмли қизни оёққа турғиздик. Ҳозирда у тамомила соғайиб, шифо топган, коллежда таҳсил олаяпти. Ўзбекистонлик врачлар билан олиб борилаётган касбий ҳамкорлигимиз ана шундай ижобий натижалар бераётгани қувонарли ҳол.
— Юртимизда кексаларнинг саломатлигини тиклаш, санаторийларда, соғлом лаштириш масканларида дам олдириш каби хайрли ишларнинг мунтазам йўлга қўйилгани,Ҳукуматимиз томонидан биз катта авлод вакилларига кўрсатилаётган чексиз ғамхўрлик ва эътибор намунасидир, дейди, Зарафшон шаҳри дан келган Алишер Убайдуллаев. Тиббий кўрик ташкилотчилари томонидан хайрия асосида 100 турга яқин дори-дармон ва малҳамлар олиб келинган экан. Уларнинг бепул тарқатилаётгани бизга яна бир енгиллик бўлди.
Ўзбекистонга биринчи бор келишим, дейди яна бир суҳбатдошимиз, кореялик педиатр Lee Sang Heon. Мен буюк саркарда Амир Темур юртини кўришни орзу қилардим. Мақсадимга етдим. Ўзбекона ош билан сийлашди. Кичкинтой болакайларни тиббий кўрикдан ўтказиш баробарида бу юртнинг энг чиройли жойларини томоша қилдим, бир олам таассуротлар билан юртимга қайтаман. Бу сафар биз учун нафақат ижтимоий ҳамкорлик, балки ўзига хос ижобий тафсилотларга эга унутилмас саёҳат бўлди, десак, тўғри роқ бўлади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ҳар йили Корея Республикасининг Ин Ха университети госпитали малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюриб, жами 1000 нафар дан ортиқ аҳолини, асосан аёллар ва болаларни чу қурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишган. Мазкур анъана 2011 йилдан буён давом этиб келмоқда.

Манба:dustlikbayrogi.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |