Қидириш   

» » Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди
03 март 2016,   кўрилган: 1362

Ҳеч ким меҳр   ва  эътибордан  четда  қолмайдиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили Давлат дастури тўғрисида” ги Қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 25 февралдаги буйруғига асосан жорий йилнинг 29 февралидан – 5 мартига қадар “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида вилоятимизнинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз қариялар, ногиронлар шу жумладан ногирон болалар, фертиль ёшдаги аёллар кенг тарзда чуқурлаштирилган таббий кўрикдан ўтказилади.
“Соғлом она ва бола йили” муносабати билан ўткзилган мазкур саломатлик ҳафталигида РИФ ва ПИАТМ директори, тиббиёт фанлари доктори М. Н. Тиллашайхов раҳбарлигида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий текшириш институтлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари ва юқори малакали шифокорлар иштирок этадилар.
Тибий кўрикларни ўтказиш учун алоҳида жойлар ажратилиб, улар тегишли тиббий асбоб-ускуналар жумладан, электрокардиограф ва ультратовуш ташхислаш аппаратлари билан жиҳозланди. Тўшакда ётиб қолган кексаларни уйида тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш мақсадида тез тиббий ёрдам машиналари ажратилди. Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморларни амбулатор шароитда, вилоят, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳамда республика ихтисослаштирилган марказларида ўрнатилган тартибда соғломлаштириш учун йўлланмалар ҳамда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ва кексаларни санаторийларда соғломлаштириш мақсадида санатор-курортларга тавсиялар берилади.
Тиббий кўрик юқори савияда бошланди.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |