03 октябрь 2014, кўрилган: 1783



Навоий вилоятида ҳам 2014 йилнинг 10-15 март кунлари “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида тиббий кўриклар ташкил қилинди. Ушбу кўрикларга Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли республика илмий амалий марказлари ва тиббиёт институтлари, Бухоро Давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчиларидан иборат жами 28 нафар илмий ходимлар ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассислари, вилоят ва туманлар даволаш-профилактика муассасаларидан малакали шифокорлар ва тажрибали ўрта тиббиёт ходимлари жалб қилинди. Ўтказилган кўрикларни ташкил қилишда вилоят ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб, асосан, ёлғиз қариялар, етимлар, ярим етимлар, ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, хотин-қизлар ва болаларга эътибор қаратилди.

Маслаҳат ва ўтказилган текширувларнинг 3779 нафар аёл (шундан 650 нафари ҳомиладор аёллар), 850 таси болалар, 1129 таси ногирон, пенсионер ва ёлғиз қарияларга ўтказилган бўлиб, натижада 496 та бирламчи касаллик аниқланди.
6000 нафар беморга амбулатор шароитда, 224 нафарига туман ва вилоят шифохоналарида ва 71 нафарига республика илмий-амалий тиббиёт марказларида даволанишга тавсиялар берилди.
“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ва Ўзбекистон Республикаси темир йўллари ДАК ҳамкорлигида 2014 йилнинг 22-30 март кунлари. “Саломатлик” поезди мутахассислари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 1937 нафар фуқаро (терапевт – 829 нафар, педиатр – 525 нафар, гинеколог – 660 нафар, стоматолог – 385 нафар, лор – 673 нафар, офтальмолог – 736 нафар, хирург – 625 нафар, невропатолог – 404 нафар) тиббий кўрикдан ўтказилди.
Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят минтақавий филиали ҳамда Корея республикасининг Ин Ха университети госпитали врачлари делегацияси ҳамкорликда 2014 йил 26-27 июнь кунлари “Маликработ” қўрғонида жойлашган “Ханжин” меҳмонхонасида Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятидан ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда аэропорт ишчи ходимларидан иборат жами 490 нафар аҳолини Ин Ха университети госпиталининг юқори малакали шифокорлари тиббий курикдан ўтказди. Жумладан:
Ўтказилган акция давомида Корея республикасининг Ин Ха университети госпитали делегацияси томонидан ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами қиймати 58 минг 286 АҚШ долларига тенг дори-дармонлар бепул тарқатилди.

Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалариниг болалар бўлимларига ва Болалар муассасалари ва барча даражадаги болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаларининг бўлимларига Хитой гранти асосида 8 турдаги 122 та тиббий асбоб ускуналар билан таъминланди ва ўрнатилди.
2012-2015 йилларда мақбуллаштирилиши муносабати билан тугатиладиган Силга қарши муассасалар Учқудуқ ТТБнинг 28 ўринли сил касалликлар бўлими ҳамда Томди ТТБнинг 17 ўринли сил касалликлар бўлими қисқартирилиб Зарафшон шаҳрида 50 ўринли туманлараро силга қарши кураш диспансерида қурилиш ишлари тугатилиб 2013 йил ноябр ойидан фаолият юритмоқда.

Врач ва ўрта тиббий ходимларнинг ўз малакасини ошириши халққа кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифатига ижобий таъсир қилиши ҳаммамизга маълум бўлиб ҳозирги кунда врачларимиз Тошкент ва Самарқанд шаҳар врачлар малака ошириш институтларида ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги ходимларнинг малакасини доимий ошириб бориш, уларнинг билим ва кўникмаларини янада бойитиш ва мутахассисларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда 2014 йил 1 майидан бошлаб масофадан малака ошириш курслари ташкил этилди. Бу эса бюджет ва ходимларни маблағларини сезиларли даражада қисқаришига олиб келмоқда. Ўрта тиббиёт ходимлари эса Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларининг малака ошириш маркази филиалида ўз мутахасисликлари бўйича малакаларини ошириб келмоқдалар.
→