Қидириш   

» » Битирувчилар бандлиги таъминланади

Битирувчилар бандлиги таъминланади
06 апрель 2015,   кўрилган: 1329

Битирувчилар бандлиги таъминланадиНавоий вилояти Зарафшон шаҳар тиббиёт коллежида ҳамширалик иши, даволаш иши, ортопедик стоматология, тиббий профилактика каби йўналишларда кичик мутахассислар тайёрланмоқда.

1 минг 205 нафар ўқувчи таҳсил олаётган маскан замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари билан таъминланган. Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаси пухта таълим ва самарали амалиёт уйғунлигида мустаҳкамланмоқда.

Жорий ўқув йилида коллежни тамомлайдиган 407 ўқувчининг бандлигини таъминлаш юзасидан ҳудуддаги тиббиёт муассасалари билан шартномалар тузилмоқда. Айни пайтга қадар 300 га яқин ўқувчининг иш жойи тайин бўлди.

Манба: uza.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |