Қидириш   

Эҳтиром
04 июнь 2015,   кўрилган: 1283

Эҳтиром Мамлакатимизда истиқлол тантана қилгач, миллий қадриятларимиз қайта тикланди, жаҳон цвилизациясига муносиб хизмати сингган буюк алломалар, шоиру бахшиларнинг маданий бой мероси чуқур ўрганила бошланди ва уларнинг қадамжолари таъмирланди, янгидан бунёд этилди. Ана шундай эзгу ишлардан бири - Хатирчи туманидаги тоғлар бағрида жойлашган, сўлим Олтинсой қишлоғида яшаб, ижод қилиб ўтган, халқ бахти-иқболи, она-Заминни достонларида мадҳ этган бахши-шоир Муҳаммад Жомурод ўғли Пўлкан (1874 – 1941)нинг ёдгорлик мажмуасида бахши хотирасига бағишланган катта тадбир бўлиб ўтди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, вилоят ҳокимининг ташкилотчилиги ва маҳаллий тадбиркорларнинг ташаббускорлиги туфайли бахши хотира майдони қайта таъмирланиб, обод этилди.
Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Э. Турдимов Пўлканнинг ижоди ва фаолияти ҳақида қисқача сўзлади.
Шунингдек тадбирда республикамизнинг барча вилоятларидан бахши шоирлар, санъаткорлар, кўплаб ижодкорлар қатнашди. Нурота, Кармана, Қизилтепа ва Хатирчи туманлари фольклор ансамблларининг, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларидан ташриф буюрган бахшиларнинг чиқишлари тадбирга янада файз киритди, иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |