Қидириш   

13 июль 2017,   кўрилган: 1001

Вилоятимизга  – 7 дона тез ёрдам дамас автомашинаси берилдиЮртимизда тиббий хизмат сифатини ошириш, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамиша давлатимиз раҳбарининг диққат марказида бўлиб келмоқда. 6 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомилаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам ана шундай масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда тиббиёт соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида кейинги пайтда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар эътироф этилди. Бу ҳақда сўз юритганда, аввало, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштиришга оид қарор ижроси доирасида 793 қишлоқ врачлик пункти негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари, 441 тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилгани, фаолияти тугатилаётган 658 қишлоқ врачлик пункти бинолари хизмат уйи сифатида фойдаланиш учун шифокорларга берилганини алоҳида қайд этиш жоиз. Жорий йилнинг ўзида жойларга етказиб берилиши керак бўлган 1 минг 200 та “Тез ёрдам” машинасидан 1 июлгача жами 646 дона автотранспорт, жумладан бизнинг вилоятимизга 7 дона “Дамас” автомашинаси етказиб берилгани амалий натижадир.
– Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ тармоқларда муваффақиятлар қўлга киритиляпти. Вилоятимизга ажратилган 7 дона автоулов аҳолиси нисбатан кўп бўлган Хатирчи, Нурота, Қизилтепа ва Навбаҳор туманларига тез ёрдам хизмати кўрсатиш учун берилди. Янги олинган “Дамас АМВ” русумли автотранспортлар энди аҳолимиз саломатлигини мустаҳкамлашда хизмат унумдорлигини оширади, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ихтисослаштирилган Автотранспорт корхонаси директори Р.Пиримов.
Энди туманлардаги тиббиёт бирлашмалари ҳудудий молия бўлимлари билан келишган ҳолда ушбу ажратилаётган тез тиббий ёрдам автотранспортларини ҳисобга олиб, қўшимча равишда тез тиббий ёрдам постини ташкил қиладилар ҳамда ушбу автотранспортлардан мақсадли фойдаланадилар.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
13 июль 2017,   кўрилган: 817

Муҳим чора-тадбирлар белгиландиМамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳани янада ривожлантириш, тиббиёт соҳасидан одамларни рози қилиш мақсадида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Лекин, минг афсуски, соҳада камчиликлар, оқсоқликлар ва муаммоларимиз бор. Уларни бартараф этиш учун муҳим чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шу мақсадда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида тиббиётнинг барча йўналишлари бўйича комплекс равишда текшириш ва амалий ёрдам бериш учун вилоят ишчи гуруҳи тузилиб, жойлардаги тиббиёт бирлашмалари фаолияти таҳлил этиляпти. Жумладан Кармана тумани тиббиёт бирлашмасида барча йўналишлар ўрнилганда айрим камчиликлар жойида бартараф этилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Аниқланган камчиликлар, йўл қўйилган хатолар ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари ижроси вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида танқидий таҳлил қилинди. Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари белгиланди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
13 июль 2017,   кўрилган: 717

Чуқур таҳлил қилиндиВилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг бўлиб ўтган навбатдаги ҳайъат йиғилишида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси, мамлакатимизни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган бешта устивор йўналиши Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда тиббиёт ходимлари олдида турган вазифалар кун тартибидаги масалаларда ўз ифодасини топди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишдаги Фармон ва Қарорлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ижро интизоми талабларининг жойларда бажарилиши, ҳужжатлар устида ишлаш ва уларнинг кейинги сақлов (архивларда) тартибларининг ижроси бўйича вилоятда ўтказилган текшириш натижалари кун тартибидаги биринчи масалада муҳокама қилинди. Шундан сўнг аҳолига шошилинч тез тиббий ёрдамни янада такомиллашгтириш чора-тадбирлари юзасидан ҳукуматимиз қарорининг ижроси, 2017 йил Инвестиция дастури бажарилишининг 2-чоракдаги натижалари ва 2018 йил манзилли дастурга киритилган объектларнинг лойиҳа смета харажаталари ишлаб чиқиш ҳолати таҳлил этилди.
Шунингдек, кун тартибидаги масалалар муҳокамасида тпшириққа нисбатан сусткашлик қилаётган муассаса ва масъул ходимлар фаолияти кескин танқид остига олинди ҳамда зарур кўрсатмалар, тегишли топшириқлар берилди.
Ҳайъат йиғилишини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Ғаффаров бошқариб борди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :