Қидириш   

» » Вилоятимизга – 7 дона тез ёрдам дамас автомашинаси берилди

Вилоятимизга – 7 дона тез ёрдам дамас автомашинаси берилди
13 июль 2017,   кўрилган: 1003

Вилоятимизга  – 7 дона тез ёрдам дамас автомашинаси берилдиЮртимизда тиббий хизмат сифатини ошириш, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамиша давлатимиз раҳбарининг диққат марказида бўлиб келмоқда. 6 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомилаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам ана шундай масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда тиббиёт соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида кейинги пайтда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар эътироф этилди. Бу ҳақда сўз юритганда, аввало, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштиришга оид қарор ижроси доирасида 793 қишлоқ врачлик пункти негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари, 441 тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилгани, фаолияти тугатилаётган 658 қишлоқ врачлик пункти бинолари хизмат уйи сифатида фойдаланиш учун шифокорларга берилганини алоҳида қайд этиш жоиз. Жорий йилнинг ўзида жойларга етказиб берилиши керак бўлган 1 минг 200 та “Тез ёрдам” машинасидан 1 июлгача жами 646 дона автотранспорт, жумладан бизнинг вилоятимизга 7 дона “Дамас” автомашинаси етказиб берилгани амалий натижадир.
– Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ тармоқларда муваффақиятлар қўлга киритиляпти. Вилоятимизга ажратилган 7 дона автоулов аҳолиси нисбатан кўп бўлган Хатирчи, Нурота, Қизилтепа ва Навбаҳор туманларига тез ёрдам хизмати кўрсатиш учун берилди. Янги олинган “Дамас АМВ” русумли автотранспортлар энди аҳолимиз саломатлигини мустаҳкамлашда хизмат унумдорлигини оширади, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ихтисослаштирилган Автотранспорт корхонаси директори Р.Пиримов.
Энди туманлардаги тиббиёт бирлашмалари ҳудудий молия бўлимлари билан келишган ҳолда ушбу ажратилаётган тез тиббий ёрдам автотранспортларини ҳисобга олиб, қўшимча равишда тез тиббий ёрдам постини ташкил қиладилар ҳамда ушбу автотранспортлардан мақсадли фойдаланадилар.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |