Қидириш   

» » Она ва бола саломатлиги – муҳим масала

Она ва бола саломатлиги – муҳим масала
14 июль 2017,   кўрилган: 933

Она ва бола саломатлиги  – муҳим масалаВилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида бўлиб ўтган навбатдаги маърифат дарсининг мавзуси аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтиришга қаратилди. Кун тартибидаги долзарб масала юзасидан вилоят қон қўйиш маркази врачи Г.Ганиева маъруза қиларкан, тиббиёт ходимлари олдида турган асосий вазифалар устида тўхталди. Дарвоқе, репродуктив саломатлик масалалари дастлаб 1994 йил Қоҳирада бўлиб ўтган Аҳолишунослик ва Тараққиёт Халқаро Конференциясида кўтарилган эди. Бугунги кунга келиб ҳам ушбу масала ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Негаки жамиятнинг соғлом фуқароси соғлом оила асосчиси бўлади ва унинг порлоқ келажагини яратади.
Маърифат дарсида“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг ўтган 6 ойида соҳада амалга оширилган ишлар, соғлом никоҳ, соғлом никоҳ учун қўйиладиган талаблар, ўсмирлар репродуктив саломатлиги, исталмаган ҳомиладорликдан сақланиш, контрацепсия, ҳомиладорлик даври, она сути моҳияти, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш саломатлик гарови эканлиги ҳақида сўз борар экан, жамият ва давр тиббиёт ходимлари олдига масъулиятли вазифа қўйгани яна бир бор таъкидланди.
Эслатиб ўтиш жоизки, оиланинг мустаҳкамлиги кўпгина омилларга боғлиқ. Лекин улардан энг асосийси она ва боланинг сломатлигидир. Она соғлом бўлсагина, ундан жисмоний ва ақлий жиҳатдан соғлом фарзанд дунёга келади. Аёлнинг болалик, ўсмирлик давриданоқ репродуктив саломатлигига катта аҳамият бериш масъулиятли вазифа ҳисобланади.

Навоий вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси ахборот хизмати
М.Назарова

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |