Қидириш   

Томди тиббиёти: кеча ва бугун
11 сентябрь 2017,   кўрилган: 916

Томди тиббиёти: кеча ва бугунЭнг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида турибмиз. Бундай дамларда ортга боқиб, кечаги ва бугунги кунимизни қиёслаш имконига эгамиз. Дарҳақиқат, биз кеча ким эдик, бугун ким бўлдик, эртага қандай марраларни кўзлаб турибмиз? Эътибор беринга: Ўзбекистон БМТ кўмагида АҚШнинг Колумбия университети социологлари томонидан ўтказилган “Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари” рейтингида жаҳонда 44-ўринни, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари орасида биринчи ўринни, Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой эгаллади.
Албатта, собиқ тузум даврида ҳатто “рўйхатларда номи йўқ” юрт бугун энг нуфузли дунё рейтингларида “манаман” деган давлатлардан ҳам энг олдинги ўринларидан бирида турса, аҳоли саломатлиги давлат сиёсати даражасида эътиборда бўлса, бу ҳар қандай кишига шараф ва ғурур бағишлайди-да!
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги бугунги аҳволга назар солсак, соҳага қанча меҳнат ҳамда маблағ сарфлангани аён бўлади. Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси вилоятимиздаги тиббиёт муассасалари фаолиятида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Буни Томди туман тиббиёт бирлашмаси мисолида кўриш мумкин.
Томди тумани вилоят марказидан 230 километр узоқликда жойлашганлигини инобатга олсак, аҳоли саломатлигини таъминлашга масъул бўлган тиббиёт ходимларидан жуда катта масъулиятни талаб этади. Қизилқум чўлида жойлашган бу ҳудудда аҳоли яшаш манзиллари тарқоқ ҳолда жойлашган бўлиб, тиббий хизмат кўрсатиш доираси 450 километрни ташкил этади. ҚВПдан филиалгача бўлган масофа 200 километр, ундан чўпон уйларигача 20-100 километрни ташкил этганининг ўзиёқ соҳа ходимларидан жуда катта фидойиликни талаб этади.
Шунинг учун ҳам туман тиббиёт бирлашмаси хо¬дим¬лари аҳо¬ли¬га сифатли тиббий хизмат кўр¬са¬тиш¬га ҳаракат қилиб келмоқда. Бугунги кунда “Са¬ло-матлик-1”, “Сало¬мат¬лик-2”, “Саломатлик-3” лойи¬ҳа¬лари бўйича замонавий тиббий-асбоб ускуна ва тех¬но¬логиялар билан жиҳозланмоқда. Мисол учун жо-рий йилнинг биринчи чорагида “Саломатлик-3” лойиҳаси асо¬сида 107 мил¬лион 207 минг 699 сўмлик 37 та тиббий асбоб-ус¬¬куналар келти¬рилди. Мар¬каз¬дан олисда бўлса ҳам тиббиёт бирлашмамиздаги зବ¬мо¬навий тиббий асбоб-ускуналар бошқа ҳудуд¬лар¬дагидан қо¬лишмайди. Бу ҳам давлатимизнинг аҳоли саломатлиги йўлида ама묬га ошираётган хайрли тад¬бирларидандир.
Хусусан, ўтган йилларда иккита замонавий кардиомонитор даст¬гоҳи келтирилган бўлиб, бу тиббий жиҳоз бир вақтнинг ўзида қон боси¬мини ҳамда қоннинг кислород би¬лан таъминланганлик даражасини ўлчаш, юрак уриш маромини тек¬шириш имконини беради. Шунингдек, шоши¬линч тиббий ёрдам ҳамда туғуруқ бўлимлари ҳам энг сўнгги тиббий жи¬ҳозлар билан таъминланган. Мазкур масканда турли ёшдаги аҳолига зарур тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга умумий амалиёт шифокор¬лари фаолият юри¬таётир. Шунингдек, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкам¬лаш, уларни патронаж хизмат ва про¬фи¬лактик кў¬¬риклар билан қамраб олиш¬да бир қатор тад¬бир¬лар¬ни амалга ошириб келяпмиз.
Президенти¬миз¬нинг бир¬ламчи тиббий-санитария ёрдами муас¬сасалари фаолиятини таш¬кил этишни такомил¬лаш¬ти¬риш ҳақидаги қарори ижросини таъ-минлаш мақ¬садида кўп тармоқли марказий поликлиника ва “Янги Чорва”, “Керизбулоқ”, “Керегетау”, “Уте¬му¬рат”, “Аяқ-қу¬дуқ”, “Қулумбет” номли ҚВПларда аҳо¬лига тиб¬бий хизмат кўрса¬тиш вақти 8-00 дан 20-00 гача этиб белгиланди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, она соғлом бўлса, ту¬ғиладиган бола ҳам соғлом бўлади. Шуни инобатга олган ҳолда туманимиз¬да яшаётган 2153 нафар туғиш ёшидаги аёлларнинг 1451 нафари тиббий кўрикдан ўт¬казилди. Уларнинг 967 нафари экстрогенитал ка¬сал¬ликларга чалинганлиги аниқланиб, тегишли тиб¬бий муо¬ла¬жалар қилинди.
Жорий йилнинг май-июнь ойларида тиббиёт бир¬лаш¬маси 2 та янги “Дамас-амбуланс” билан таъ¬мин¬лангани эса аҳолига янада си¬фатли тиббий хиз¬мат кўрсатишимизга замин ҳозирлайди, албатта.
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар самарасида кейинги йилларда туманда аҳоли ўртасида турли юқумли касалликлар, болаларнинг туғма нуқсон билан туғилиш ҳолатлари кескин камайди. Бу, албатта, мустақиллик шарофати ила ҳудудда замонавий тиббиётнинг шаклланиши самарасидир.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |