Қидириш   

» » Инсон саломатлиги ва манфаатлари ҳамма нарсадан устун

Инсон саломатлиги ва манфаатлари ҳамма нарсадан устун
14 март 2018,   кўрилган: 726

Инсон саломатлиги ва манфаатлари ҳамма нарсадан устун2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жамиятимизда инсон манфаатларини муҳофаза қилиш, халқимизнинг саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган. Зеро, аҳоли соғлигини асраш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туманларининг ижтимоий объектларида аҳоли учун яратилган шароитларни ўрганиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 9 нафар пойтахтлик малакали мутахассислар вилоятимизда бўлишди. Улар Хатирчи туман соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолатини ўрганиб, туман марказий поликлиникасида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Аниқланган касалликлар бўйича даволаш профилактика муассасаларига йўланмалар берилди. Шунингдек, тумандаги 20-умумтаълим мактаби ҳамда Агроиқтисодиёт коллежида аҳоли билан тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, тошкентлик мутахассислар ўз маърузалари билан қатнашишди. Якка ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, 2 нафар ногиронлиги бўлган шахсга Республика реабилитация марказида даволаниши учун амалий ёрдам кўрсатилди.

– Бугун мамлакатимизда аҳоли саломатлигини асраш, тиббий хизмат сифат ва самарадорлигини юксалтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, бу борада қатор қарор ва фармонлар қабул қилинмоқда, – дейди Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар кафедраси ассистенти Б. Холумухаммедов. – Ана шу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ходимлари билан бирга республикамизнинг чекка ҳудудларида бўлиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказаяпмиз. Бинобарин, мазкур саъй-ҳаракатларнинг бари юртимизда инсон қадри, унинг ҳаёти ва соғлиғи ҳамма нарсадан устун эканлигининг амалий ифодасидир.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз бу каби тадбирлар Навоий шаҳри, Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор ва бошқа туманларда ҳам ўтказилади.

Хулоса қилиб айтганда аҳолининг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, тарғибот тадбирлари олиб борилиши эса ижобий натижа бериши, хусусан, ҳар бир оилада соғлом турмуш тарзи яратилишига салмоқли ҳисса қўшишига ишонамиз. 

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |