Қидириш   

» Сайтдаги оxирги нашрлар » Саҳифа 47

17 октябрь 2015,   кўрилган: 1443

Тиббий кўрикЖорий йилнинг 12-17 октябр кунлари Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий ҳамда тармоқ поликлиникаларида “Туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш ҳафталиги” бўлиб ўтди. Ҳафталикда Республика Акушерлик ва гинекалогия илмий маркази мутахассиси Рустам Якубов иштирок этди.
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган мазкур ҳафталик давомида мутахассислардан иборат гуруҳ аъзолари даволаш профилактика муассасаларида бўлишди. Улар фертил ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиб, керакли тавсия ва тушунчалар беришди.
- Ҳафталикда ҳомиладор сифатида мен ҳам тўлиқ кўрикдан ўтдим, - дейди “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Дилноза Қобилова. - Шифокорларнинг ширинсўзлиги, самимийлиги кўнглимни кўтарди. Айниқса, дунёга келадиган фарзандимнинг соғлом ривожланаётганини айтишганда, жуда қувондим. Уларнинг барча тавсияларига амал қилиб, соғлом бола дунёга келтирмоқчиман.
Соғломлаштириш ҳафталиги турли хасталиклар келиб чиқишининг олдини олиш, умуман халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
06 октябрь 2015,   кўрилган: 1638

Урологик хасталиклар: даво излаб хорижга боришга ҳожат йўқШу йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон урологияси: ушбу йўналишда белгиланган устувор вазифалар ва бу борада эришилаётган натижалар” мавзуидаги навбатдаги матбуот анжуманиўтказилди.
Унда таъкидланганидек, мамлакатимизда эл соғлиғи муҳофазасига эътибор масаласи устувор аҳамият касб этади. Бугунги кунда тиббиёт тизимида амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар натижасида энг замонавий даволаш-ташхис ускуналари билан жиҳозланган шифо масканлари барпо этилиб, тиббий хизмат сифати тобора такомиллаштириб борилмоқда. Айниқса, жойларда ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолияти йўлга қўйилиб, ушбу муассасалар жаҳон андозаларига мос шарт-шароитлар билан тўлиқ таъминланганлиги боис кўплаб оғир хасталикларнинг олдини олиш, шунингдек, касалликни барвақт аниқлаш ва уни ўз вақтида самарали даволашга эришилаётир.
Масалан, яқин-яқингача “Урология йўналишида энг мураккаб касалликларни ҳам самарали даволай олиш имкониятига эга давлатлар қайси?” деган савол ўртага ташланса, бу борада Германия, Италия ва АҚШ етакчи сифатида тилга олинарди. Бизга алоҳида фахр бағишлайдиган жиҳати, бугун улар қаторида Ўзбекистон номи ҳам ҳақли равишда эътироф этилмоқда. Сабаби, илғор мамлакатлар тиббиётида жорий қилинган даволашнинг деярли барча замонавий усуллари эндиликда ўзимизда ҳам мавжуд.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
30 сентябрь 2015,   кўрилган: 1492

Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
[attachment=45]
30 сентябрь 2015,   кўрилган: 1454

Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларида сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
[attachment=44]
28 сентябрь 2015,   кўрилган: 1290

Аҳоли саломатлиги – тараққиёт омилиБарчамизга маълумки, 2015 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора – тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида “ги Қ-251-сонли қарори эълон қилинган эди.
Мазкур қарорда овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ва улар тарқалиши даражасини пасайтириш, соғлом овқатланишга доир кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш ва шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан фаол фойдаланган ҳолда соғлом овқатланишни тарғиб қилишни кучайтириш кўзда тутилган. Шунингдек, таълим ва тиббиёт муассасаларида ташкил этилган болалар жамоалари овқатланиши рационини яхшилаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва чет элдан етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат хом ашёси сифатини назорат қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш белгилаб берилган.
2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепцияси 5 бўлимдан иборат этиб белгиланди:
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
28 сентябрь 2015,   кўрилган: 1634

Куз-қиш мавсумига тайёргарликПрезидентимизнинг 2015 йил 7 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқдари ва ижтимоий соҳаларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда ижтимоий соҳа объектлари, уй-жой фонди ва муҳандислик коммуникацияларини 2015-2016 йиллар куз-қиш мавсуми давомида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, бугунги кунгача 331 та кўп қаватли уй тўлиқ жорий таъмирланиб, белгиланган режа ортиғи билан бажарилди. Муҳандислик коммуникациялари доирасида 0,5 км газ қувурлари, 4,6 км иссиқлик, 1072,2 км электр тармоқлари, 225 татрансформатор, 3,5 км сув тармоқлари мукаммал таъмирланди ва ушбу тармоқларда жорий таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.
Шу билан бир қаторда 2 та касалхона, 7 та даволаш профилактика муассасаи, 5 та “Меҳрибонлик” уйи ва интернатлар, 17 та мактабгача таълим муассасаси мукаммал ва жорий таъмирланди. Табиий газ билан таъминланмаган узоқ чўл ҳудудлари ҳамда таббий газ танқислиги кутилаётган аҳоли пунктларидаги ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли истеъмолчилари учун 29,6 минг тонна кўмир ёқилғиси жамғариш белгиланган ва бу борада изчил иш олиб бориляпти. Шунингдек, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш тизими муассасалари юз фоиз ёқилғи билан таъминланди...
Бу ҳақда яқинда “Матбуот” уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирок этган вилоят ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш котибияти мудири Акбар Ниёзов, вилоят ҳокимлиги уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш департаменти бўлим бошлиғи Муяссарбек Сафаров ва “Ғарбгазтаъминот” корхонаси вилоят филиали, вилоят электр тармоқлари корхонаси, вилоят соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармаси мутахассислари журналистларга батафсил ахборот бердилар.
Матбуот анжуманини вилоят ҳокимининг матбуот котиби-ахборот хизмати раҳбари Отабек Аслонов олиб борди.
2015-2016 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши, белгиланган тадбирларнинг бажарилиши ва бу борада амалга оширилган ишлар натижадорлиги мавзусида ўтган ушбу анжуманда журналистлар кўплаб саволлари билан фаол иштирок этдилар.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
21 сентябрь 2015,   кўрилган: 1598

4-сонли оилавий поликлиника – янги бинода Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги тантаналари дилларга қувонч бахшида этиб, янгидан-янги муваффақиятлар сари илҳомлантираётган лаҳзаларда Навоий шаҳридаги 17-кичик ҳудуд аҳолиси яна бир қулайликка эга бўлди. Мослаштирилган бинода фаолият олиб борган Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси 4-сонли оилавий поликлиникаси учун барча қулайликларга эга, тиббий жиҳозлар билан таъминланган 250 қатновга мўлжалланган янги кўркам бинода фойдаланишга топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йилги Инвестиция дастурига киритилган ушбу бино 2 миллиард 372 миллион сўм маблағ эвазига қад ростлади. Бу ерда ҳудуднинг “Хончарбоғ”, “Матонат”, “Меъморлар” маҳаллаларида истиқомат қилаётган 37 минг 126 нафар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатилади.
Қурилишни белгиланган муддатда қуриб битказилишида “Горняк извест” масъулияти чекланган жамияти қурувчиларининг хизмати катта бўлди. Улар сифат ва самарадорликка алоҳида эътибор қаратганликларини тилга олиб ўтиш ўринлидир.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
21 сентябрь 2015,   кўрилган: 1274

Республикамизда қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Президент қарори эълон қилиндиРеспубликамизда қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрь пайшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2015 йил 24 сентябрь мамлакатимизда дам олиш куни деб белгилансин ва байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
Шунингдек Қарорга мувофия Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширилиши белгиланди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
21 сентябрь 2015,   кўрилган: 1462

ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
[attachment=43]
18 сентябрь 2015,   кўрилган: 1377

Кореялик шифокорлар — Навоийда"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук,руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, "Соғлом авлод" ҳаракатини ривожлантириш мақсадида, хорижий ҳамкор ташкилотлар билан бирга қатор тадбирларни ўтказиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 сентябрда тасдиқланган 10/1-3331-сонли ташриф Дастури асосида 2015 йилнинг 6-13 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Ин Ха университети госпитали малакали шифокорларидан кардиолог, педиатр, офтальмолог, ортопед, фармацевт ва бошқа мутахассислар республикамизнинг бир қанча ҳудудлари, жумладан, вилоятимизда ҳам бўлишди. Халқаро аэропорт биносида икки кун давомида аҳоли умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
— Навоий шаҳрига учинчи бор келишим, — дейди кардиолог шифокор, 20 йиллик иштажрибасига эга R. Woo, Seon Lii. — Тиббий кўрик якунлари юртимизга бориб ўрганиб чиқилади, жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун баъзи беморлар Кореяга таклиф этилади.Ўтган йилларда юрак пароги билан оғриган Маржона исмли қизни оёққа турғиздик. Ҳозирда у тамомила соғайиб, шифо топган, коллежда таҳсил олаяпти. Ўзбекистонлик врачлар билан олиб борилаётган касбий ҳамкорлигимиз ана шундай ижобий натижалар бераётгани қувонарли ҳол.
— Юртимизда кексаларнинг саломатлигини тиклаш, санаторийларда, соғлом лаштириш масканларида дам олдириш каби хайрли ишларнинг мунтазам йўлга қўйилгани,Ҳукуматимиз томонидан биз катта авлод вакилларига кўрсатилаётган чексиз ғамхўрлик ва эътибор намунасидир, дейди, Зарафшон шаҳри дан келган Алишер Убайдуллаев. Тиббий кўрик ташкилотчилари томонидан хайрия асосида 100 турга яқин дори-дармон ва малҳамлар олиб келинган экан. Уларнинг бепул тарқатилаётгани бизга яна бир енгиллик бўлди.
Ўзбекистонга биринчи бор келишим, дейди яна бир суҳбатдошимиз, кореялик педиатр Lee Sang Heon. Мен буюк саркарда Амир Темур юртини кўришни орзу қилардим. Мақсадимга етдим. Ўзбекона ош билан сийлашди. Кичкинтой болакайларни тиббий кўрикдан ўтказиш баробарида бу юртнинг энг чиройли жойларини томоша қилдим, бир олам таассуротлар билан юртимга қайтаман. Бу сафар биз учун нафақат ижтимоий ҳамкорлик, балки ўзига хос ижобий тафсилотларга эга унутилмас саёҳат бўлди, десак, тўғри роқ бўлади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ҳар йили Корея Республикасининг Ин Ха университети госпитали малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюриб, жами 1000 нафар дан ортиқ аҳолини, асосан аёллар ва болаларни чу қурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишган. Мазкур анъана 2011 йилдан буён давом этиб келмоқда.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :