Қидириш   

» Сайтдаги оxирги нашрлар » Саҳифа 44

28 апрель 2016,   кўрилган: 1246

Янги жиҳозлар билан таъминланди “Саломатлик-3” лойиҳаси томонидан туғруққа ёрдам берувчи муассасаларда жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун 41 дона қуритиш шкафи, 41 дона центрифуга, 64 дона гемотокритли центрифуга билан тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалари жиҳозланди. Рентген хоналар учун 2 донадан Кармана, Қизилтепа, Хатирчи ва Нурота, 1 донадан Томди ва Учқудуқ туманларига 600 млн.сўмлик “DIGITIZER” асбоб-ускуналари тарқатилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
16 апрель 2016,   кўрилган: 1237

Ўзбекистонда ўсадиган қўзиқоринларнинг 150 дан ортиқ тури заҳарли ҳисобланадиБаҳор фаслида об-ҳавонинг нам келиши, ёғингарчиликлар туфайли замбуруғлар ўсиб, ривожланиши учун қулай шароитлар вужудга келади. Бу фаслда кўплаб замбуруғлар пайдо бўлади ҳамда ўсиб кўпаяди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида замбуруғларнинг 200 дан зиёд тури мавжуд. Бироқ шулардан 25 туригина истеъмол учун яроқли ҳисобланади. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
13 апрель 2016,   кўрилган: 1418

Тиббий кўрик — оила мустаҳкамлигининг асосиОила улуғ ва муқаддас макон ҳисобланади. У саодат ошиёни, эзгу орзу-умидлар остонаси, бахт ва муҳаббат қўрғони. Барча эзгу қадриятлар, хайрли анъаналар оила орқали авлоддан-авлодга ўтади, сайқал топади.
Бизга маълумки, мамлакати мизда Оила кодексига муво фиқ, никоҳ эркаклар учун 18 ёш, қизлар учун 17 ёш қилиб белги ланган. Яъни, никоҳланувчилар ушбу ёшга тўлган бўлишлари талаб этилади. Оилада соғлом муҳитни шакллантиришнинг энг муҳим асоси, никоҳланув чи шахсларнинг тиббий кўрик дан ўтишини таъминлашдир.
Мустақил ҳаёт остонасида турган ёшларимиз тиббий кўрик қандай ташкиллаштирилган лигидан хабардор бўлишлари керак. Бунинг учун ҳар бир фуқаро ФҲДЁ органларига ўзи нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан мурожаат этади ва йўлланмага яшаш манзили кўрсатилиб, тиббий кўрикдан ўтиш тушунтирилади.
Фуқаро ФҲДЁ йўлланмаси билан яшаш жойига қарашли ҳудудий поликлиниканинг рўйхатномасига ва Ҳукуматимизнинг бу бўйича эълон қилинган қарори ижроси бажарилиши юзасидан тайинланган масъул шифокорга мурожаат этади. 14 кун муддат ичида тиббий кўрик якунланади.
Маълумот учун: никоҳланувчи шахслар силга қарши курашиш, тери-таносил касалликлари, асаб-руҳий касалликлар, наркология диспансерлари ва ОИТС марказидан тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
Жорий йил юртимизда "Соғлом она ва бола йили", деб эълон қилинди. Муҳтарам Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қи линганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида қуйидаги сўзларни таъкидлаб ўтди: "Соғлом ва мустаҳкам оила соғлом келажак пойде вори эканини назарда тутиб, бўлажак келин-куёвларни тиб бий кўрикдан ўтказиш бўйича масъулиятни кучайтириш, шу мақсадда тегишли поликлини ка ларни замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, уларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масаласига энг муҳим вазифа сифатида қарашимиз зарур".
Кўриниб турибдики, юртимизда соғлом оилани шакллантириш учун кўплаб ижобий имкониятлар амалга оширилаяпти. Тиббий кўрик вақтида аниқланган касалликларни ўз вақтида даволаш, ногирон фарзандлар туғилишининг олдини олиш, умуман, оила бахтли ва фаровон бўлиши учун масъулиятни янада оширишга эъти бор кучаймоқда.
Шундай экан, оила қураётган ёшларга никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш нафақат уларнинг саломатлиги, балки келгусида туғилажак фарзанд ларнинг тўрт мучаси соғлом бўлишини таъминлаш эканлигини тушунтириш ҳар бир ота-онанинг вазифасидир.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
23 март 2016,   кўрилган: 1197

“Cаломатлик поезди” Навоий вилоятида“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган «Саломатлик поезди» Навоий вилоятида.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилаётган “Саломатлик поезди” хайрия тадбирлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг чекка, экологик ноқулай ҳудудлари аҳолиси, жумладан, аёллар ва болалар, кам таъминланган оилалар аъзолари, кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.
2015 йилда ташкил этилган шундай тадбирларда 6 мингга яқин аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилган. Жойлардаги юздан ортиқ тиббий ва ижтимоий муассасаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли равишда озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон, витаминлар, тиббиёт жиҳозлари, санитария ва гигиена воситалари топширилган.
Навоий вилоятига йўл олган навбатдаги “Саломатлик поезди”нинг юқори малакали шифокорлари ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
“Саломатлик поезди” терапевти Хосият Ҳамдамованинг берган маълумотларига кўра, хайрия тадбири давомида аёллар ва болалар замонавий ускуналар ёрдамида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, ташхис қўйилади ҳамда зарур дори воситалари билан таъминланади.
Тиббий-ижтимоий тадбирни ташкил этишга “Дори-дармон” акциядорлик компанияси, “Reka med Farm” қўшма корхонаси, “Navro'z PTK” масъулияти чекланган жамияти ва халқаро ташкилотлар яқиндан кўмаклашди. Тадбир давомида ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли ва ногиронларга, тиббий-ижтимоий муассасаларга 650 миллион сўмликдан зиёд дори-дармон, гигиена воситалари етказиб берилади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
12 март 2016,   кўрилган: 1345

Меҳр ва эътибор тантанаси Баҳор насими эсиб, Наврўзи оламнинг кўклам элчилари она Заминимизга ўз сепини ёяётган паллаларда юртимизда ажойиб тадбир ўтказилди. Унда обод ва фаровон юртимиз равнақи учун меҳнат қилаётган юртдошларимиз ва кексалик гаштини сураётган, ўз оқил маслаҳати, йўл-йўриқлари билан элимиз осойишталиги-ю файз-баракасига ҳисса қўшаётган пиру бадавлат отахону онахонларимиз соғлиги яна бир марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Дарҳақиқат ушбу тадбирда соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади деган пурмаъно сўзлар ўз ифодасини яққол намоён этди.
“Хеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида ўтказилган тиббий кўриклар ҳақиқий меҳр ва эътибор тантанасига айланди десак муболаға бўлмайди. Вилоятимизнинг ҳар бир гўшасида истиқомат қилаётган юртдошларимиз фаоллик билан ўз соғликларини яна бир карра назоратдан ўтказдилар. Ушбу кўрикларга Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли республика илмий амалий марказлари профессор-ўқитувчиларидан иборат 11 нафар ходим ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассислари, вилоят ва туманлар даволаш-профилактика муассасаларидан малакали шифокорлар, тажрибали ўрта тиббиёт ходимлари жалб қилинди. Ўтказилган кўрикларни ташкил қилишда вилоят ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Жараёнда аёллар ва болалар, иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз қариялар, ногиронлар ва нафақахўрлар қамраб олинди.
Педиатр, терапевт, невропатолог, жарроҳ, ЛОР, кардиолог, стоматолог, акушер-гинеколог ва дерматовенеролог мутахассислари иштирокида ЭКГ ва ультратовуш тўлқини ташхиси текширувлари билан олиб борилган кўрикларда 17 425 нафар аҳолининг соғлиги назоратдан ўтказилди. Уларда 7955 та касаллик аниқланди. Шундан 6583 нафар беморга амбулатор шароитда, 537 нафарига туман ва вилоят шифохоналарида ва 65 нафарига республика илмий-амалий тиббиёт марказларида даволанишга ва 147 нафарига санатор-курортларга тавсиялар берилди.
Соғлом оилада соғлом ва баркамол авлод камолга етишини, бу она ва бола саломатлиги билан чамбарчас боғлиқлигини теран ҳис қилган шифокорлар патронаж ойлиги давом этаётган шу кунларда ҳам тиббий кўрикларни мунтазам ташкиллаштириб боряптилар.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
03 март 2016,   кўрилган: 1371

Ҳеч ким меҳр   ва  эътибордан  четда  қолмайдиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили Давлат дастури тўғрисида” ги Қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 25 февралдаги буйруғига асосан жорий йилнинг 29 февралидан – 5 мартига қадар “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида вилоятимизнинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз қариялар, ногиронлар шу жумладан ногирон болалар, фертиль ёшдаги аёллар кенг тарзда чуқурлаштирилган таббий кўрикдан ўтказилади.
“Соғлом она ва бола йили” муносабати билан ўткзилган мазкур саломатлик ҳафталигида РИФ ва ПИАТМ директори, тиббиёт фанлари доктори М. Н. Тиллашайхов раҳбарлигида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий текшириш институтлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари ва юқори малакали шифокорлар иштирок этадилар.
Тибий кўрикларни ўтказиш учун алоҳида жойлар ажратилиб, улар тегишли тиббий асбоб-ускуналар жумладан, электрокардиограф ва ультратовуш ташхислаш аппаратлари билан жиҳозланди. Тўшакда ётиб қолган кексаларни уйида тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш мақсадида тез тиббий ёрдам машиналари ажратилди. Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморларни амбулатор шароитда, вилоят, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳамда республика ихтисослаштирилган марказларида ўрнатилган тартибда соғломлаштириш учун йўлланмалар ҳамда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ва кексаларни санаторийларда соғломлаштириш мақсадида санатор-курортларга тавсиялар берилади.
Тиббий кўрик юқори савияда бошланди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
29 февраль 2016,   кўрилган: 1740

Патронаж ойлигиЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 22 февралдаги “Патронаж ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 86-сонли буйруғига асосан шу йил 1 мартдан 1 апрелга қадар республикамиз даволаш-профилактика муассасаларида “Патронаж ойлиги” ўтказилади.
Асосий мақсад “Соғлом она ва бола йили” да аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни янада такомиллаштириш, фертил ёшдаги аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли, айниқса кекса ёшдаги фуқаролар, ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронларга кўрсатилаётган тиббий санитария ва реабилитация тадбирлари сифат ва самарадорлигини ошириш, диспансер назоратидаги, сурункали касаллиги бор беморларни динамик кузатувларини амалга ошириш ҳамда аҳоли орасида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, керакли ҳажмда тиббий-санитария ёрдами кўрсатишдан иборат.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
29 февраль 2016,   кўрилган: 1301

Фаолияти тугатилган хусусий муассаса2013 йил 23 апрелда "XOLIQ RAXMON ALLERGOLOGIYA" марказига берилган 1873-00-сонли лицензия "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги қонунининг 23-моддасига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий фаолиятни лицензиялаш Кенгашининг 2016 йил 23 февралдаги 2-сонли мажлис қарори билан тугатилганлиги маълум қилинади.
Бўлими : Янгиликлар / Ахборот очиклиги   |   info  |   :
20 февраль 2016,   кўрилган: 6070

Тест саволларини тўлиқлигича кўриш
Бўлими : Аттестация саволлари   |   info  |   :
20 февраль 2016,   кўрилган: 1647

Ислом Каримов “Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор эълон қилинди
Қарорда 2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланиши; Ташкилий қўмита Наврўз байрамини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, барча шаҳар, туман ва қишлоқларда умумхалқ сайиллари шаклида юқори даражада ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар режасини ўн кун муддатда ишлаб чиқиши ва амалга ошириши белгилаб қўйилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :