Қидириш   

» Сайтдаги оxирги нашрлар » Саҳифа 52

25 февраль 2015,   кўрилган: 1402

Нуроний отахону онахонлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилдиМуҳтарам юртбошимизнинг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4658-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг 16-21 февраль кунлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида нуроний отахону онахонлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан ўтказилган мазкур саломатлик ҳафталигида РИФ ва ПИАТМ директори, тиббиёт фанлари доктори М.Н. Тиллашайхов раҳбарлигида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари ва юқори малакали шифокорлари фаоллик кўрсатишди. Тиббий кўрикларни сифатли ташкил этиш мақсадида махсус жойлар ажратилиб, зарурий асбоб-ускуналар, жумладан, электрокардиограф ва ультратовуш ташхислаш аппаратлари билан жиҳозланди ҳамда кенг кўламли шарт-шароитлар муҳайё этилди. Жараёнда 2403 нафар фуқаронинг соғлиги тиббий кўрикдан ўтказилди.Шундан 1876 нафари уруш ногиронлари, қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларидир. 232 нафар касаллиги аниқланган фуқароларга вилоят ва республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳамда республика тиббиёт муассасаларида даволанишга, 406 кишига санаторий-курортларга йўлланма берилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
24 февраль 2015,   кўрилган: 1674

"КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
[attachment=35]
0 24 февраль 2015,   кўрилган: 1492

Ўзимизнинг ихтироРеспублика нейрохирургия илмий маркази ходими С.Перфильев умуртқа поғонаси шикастларини даволаш учун қурилма ихтиро қилди.
Қурилмадан травматология ва нейрожарроҳликда, умуртқа поғонаси шикастлари ва касалликларини даволаш учун фойдаланиш мумкин. Унинг вазифаси суяк тузулиши заиф бўлган умуртқа поғонаси шикастларини даволаш ҳисобланади.
Маълумотларга қараганда, барча таянч-ҳаракат тизими шикастларининг 17 фоизи умуртқа поғонаси шикастлари ташкил этади. Умуртқа поғонаси шикастларини асоратли ва асоратсиз турларга бўлиш мумкин. Асоратсиз жароҳатланганда орқа мия ва унинг илдизи лат емайди, шикастнинг фалаж, сезги аъзоларининг бузилиши ҳамда қўл ва оёқдаги оғриқлар билан кузатилиши умуртқа поғонасининг асоратли лат ейиши ҳисобланади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
17 февраль 2015,   кўрилган: 1319

Ўзбек олимлари томонидан ўткир Q-тўлқинли миокард инфарктини ўтказган беморларда номақбул оқибатлар хавфини ҳисобловчи калкулятор яратилди.Инфаркт миокард - юрак ишемик касалликларининг клиник бир тури бўлиб, ўта хавфли саналади. Айтиш лозимки, керакли чоралар ўз вақтида қўлланмаса ушбу касаллик ўлим билан якун топиши мумкин. Бежисга ўз ножўя ҳаракатлари ва кўнгил оғритадиган сўзларни гапирган кишиларга "инфарккача олиб борма" деган ибора ишлатилмайди. Ушбу иборадан ҳам кўриниб турибдики, кучли ҳаяжон ва руҳий зарба, стресс, асабийлашиш унинг қўзғалишига сабаб бўлади.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
05 февраль 2015,   кўрилган: 1933

Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолият бошладиСоғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш натижасида тиббий хизмат кўрсатиш маданияти оширилди, сифати яхшиланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 март­даги "Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассаса­ларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаш­тириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолият бошлади.

200 ўринга мўлжалланган марказ биносининг қурилиш-реконструк­ция ишларига қарийб 8,3 милли­ард сўмлик маблағ йўналтирилди. Ўтган йил 31 августдан марказнинг мас­лаҳат поликлиникаси хизмат кўрса­та бошлади. Поликлиника Япония гранти ҳисобидан "JICA" халқаро ташкилоти томонидан эн­доскопик жиҳозлар билан таъмин­ланди. Бун­дан ташқари, УЗИ, элек­троэнце­фа­ло­граф, уретроцистис­коп, ЛОР комбайн, аудиометр, биокимёвий анализатор, бино­куляр микроскоп ва бошқа аппа­ратлар хизмат кўрсатмоқда.

Марказни ошхона, юмшоқ ва қат­тиқ жиҳозлар, компьютер жам­ланма­лари билан таъминлаш мақ­са­дида маҳаллий бюджет ҳисоби­дан 365 миллион, Молия вазирлиги томо­ни­­дан эса 385 миллион сўм маблағ ажратилди.

Жорий йилнинг январь ойидан 95 ўринга мўлжалланган терапия бўли­мининг гастроэнтерология, кар­дио­логия, неврология, ревма­то­логия, пульмонология-аллерго­ло­гия, неф­рология, гематология мутахассис­лик­лари бўйича шифо­корлар бе­мор­­ларни қабул қила бошладилар.

Ўтган йил декабрь ойида яна Япо­ния­нинг "JICA" халқаро ташки­ло­ти би­лан марказнинг жарроҳ­лик, қа­бул-диагностика, анесте­зио­логия-реанимация, лаборато­рия бўлим­ла­ри­ни 112 турдаги да­во­лаш ва диаг­ностика жиҳозлари билан таъ­мин­лаш юзасидан шарт­нома им­золан­ганди. Жорий йилда эса ана шу тиб­бий ускуналар олиб кели­ниб, ўрнати­ла­ди. Бундан таш­қари, Германиянинг KFW банки­нинг кредит маблағла­ри ҳисоби­дан маг­нитли резонанс то­мограф, тиб­бий чиқиндилар ин­се­нератори, катта ва кичик жар­роҳ­лик жамлан­малари, жарроҳлик столла­ри, ИВЛ, гемодиализ аппа­рат­лари, гас­тро-дуодено, бронхоскоп аппа­рат­ла­рини олиш режалашти­рил­моқда.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
05 февраль 2015,   кўрилган: 2025

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

[attachment=29]

30 январь 2015,   кўрилган: 1652

Янги турдаги тиш пломбаси яратилдиЎзбекистонлик олимлар томонидан янги стоматологик пломбалаш материали яратилди. Бу ҳақда darakchi.uz нашри хабар беради.
Таркибнинг ўзига хослиги шундаки, у тиш емирилишининг олдини олади. Тегишли идораларга патент талабномаси юборилган, айни пайтда янги таркиб хусусиятларини ўрганиш давом этмоқда.
Ёш стоматолог Азиза Рўзибоева томонидан ишлаб чиқилган таркиб минераллар, смола ва сульфатларни ўз ичига олади. Улар керакли пропорцияда қўлланганда нафақат тишдаги ковакни тўлдириши, балки тишдаги кальцийнинг ювиб кетилиши натижасида емирилиш бошланишининг олдини олиши мумкин. Бундан ташқари, бу таркибдан ясалган пломбалар одатдагидан кўра кўпроқ сақланади. Кашфиётчининг фикрича, материал дори воситаси сифатида ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
26 январь 2015,   кўрилган: 1460

Тошкентда         юрак томирлари устида илк операциялар ўтказилдиРеспублика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида янги бўлим очилди, у ерда ангиографик қурилма ёрдамида томир касалликларини даволаш мумкин. Бу ҳақда darakchi.uz хабар бермоқда.
«Илк операцияларни юрак томирлари устида ўтказдик, — деди бўлим мудири Баҳром Алавий. — Янги технологиялар туфайли катта имкониятлар юзага келмоқда. Томирлар торайиши бошланғич босқичларда аниқланса ва у бартараф этилса, патологиягача етиб бормаслик мумкин».
Унинг сўзларига кўра, марказга келаётган беморлар орасида буйрак артерияси бекилиб қолиши натижасида келиб чиққан юқори қон босими, инсультга олиб келувчи уйқу артерияси бекилиб қолишидан азоб чекаётганлар кўп. «Вақт ўтиши билан бундай патологияларга эга беморларга ёрдам бериши мумкин бўлган технологияларни ҳам ўзлаштирамиз», — деди Баҳром Алавий.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
23 январь 2015,   кўрилган: 1288

Тадқиқотчининг ноёб кашфиётиКитоблик ёш тадқиқотчи Ёрқин Тошмуродов яратган компьютер томографияси одам организмидаги хавфли ўсимтанинг бир микрометргача бўлган тугунини ҳам аниқлай олади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, саратон касаллигининг ўнлаб турлари мавжуд.
Афсуски, уларни олдиндан аниқлаш борасидаги имкониятлар ҳали етарли эмас.
Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институтида илмий изланиш олиб бораётган ёш олимнинг тадқиқотлари натижасида ушбу хасталикка эрта босқичда ташхис қўйиш ва унинг олдини олиш имконияти юзага келди.
Давомини уқинг
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
23 январь 2015,   кўрилган: 1835

Асосий дори воситалар рўйхати ва Вояга етмаганлар учун асосий дори воситалар рўйхатига кўшимча
киритиш тўғрисида
[attachment=23] [attachment=24]