Қидириш   

» Сайтдаги оxирги нашрлар » Саҳифа 53

23 январь 2015,   кўрилган: 1574

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22.12.2014 йилдаги “Асосий дори воситалари рўйхати ва Вояга етмаганлар учун асосий дори воситалар рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида”ги 482-сонли буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида
[attachment=22]
15 январь 2015,   кўрилган: 2575

Аритмия  "ҳилпироқ" ҳақида ҳамма нарсаҲилпироқ аритмия – бу юрак аритмияларидан бири ҳисобланади. Аритмия сўзи юнонча аритмос (а – йўқ, ритмос – маром) сўзидан олинган бўлиб, барча юрак мароми бузилишлари учун умумий атама ҳисобланади. Аритмия билан тиббиётнинг кардиология соҳаси кенг шуғулланади. Ушбу мақолада биз ҳилпироқ аритмияга кенгроқ тўхталишни ният қилдик. Ҳилпироқ аритмия – юракнинг тез ва тартибсиз ўриши бўлиб, қон айланишининг бузилиши ва бошқа турли асоратларга сабаб бўлади.
Нега энди “ҳилпироқ аритмия”?
Ушбу турдаги аритмияга бундай бадиий ном берилиши бежиз эмас. Ҳилпироқ аритмияда юракнинг бўлмачалари бир бутун бўлиб ҳаракат қилмай, балки тартибсиз, майда бўлакларга бўлинган ҳолда, худди байроқнинг ҳилпираши каби ҳаракат қилади. Бундай ҳилпирашлар сони дақиқасига 400-700 марта бўлади. Ҳозирги кунга келиб олимлар бу атамани қайта кўриб чиққан ҳолда, унга “бўлмачалар фибрилляцияси” дея ном берганлар, аммо эски атама қўлланса ҳам хато бўлмайди.
Давомини уқинг
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
15 январь 2015,   кўрилган: 2522

Гастрит зўраймасин !Гастрит ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши бўлиб, кўп учрайдиган касалликлар сирасига киради. Айрим мутахассисларнинг фикрича, гастритнинг енгил тури деярли ҳаммада бўлар экан. Албатта, бу ҳолатнинг зўрайиб кетиши, касалликнинг авж олишига йўл қўймаслик керак.
Гастритнинг келиб чиқишига нотўғри овқатланиш, ичкиликка ружу қўйиш, руҳий изтироблар, айрим дориларни (масалан, баъзи антибиотиклар) узоқ муддат қабул қилиш, чекиш, ичак инфекциялари, хеликобактер пилори микроби, ошқозон ости бези ва ўт пуфагининг хасталаниши сабаб бўлади.
Гастрит кечишига кўра ўткир ва сурункали турларга бўлинади.
Давомини уқинг
Бўлими : Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
14 январь 2015,   кўрилган: 1455

Эл саломатлиги йўлидаЮртимизда тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, инсон саломатлигига қаратилаётган эътибор туфайли халқимиз турмуш даражаси тобора фаровонлашмоқда. Айниқса, даволаш профилактика муассасаларининг замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозланиши натижасида касалликлар сони камайишига эришилди. Жумладан, вилоятимизда ҳам ушбу йўналишда муайян ютуқлар қўлга киритилмоқда.
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида энг замонавий тиббиёт ускуналари қаторида ўтган 2014 йилнинг август ойида овқат ҳазм қилиш органларини текширувчи EGPentax Videoprocessor ERK 1500 эзофогогастродуоденосфиброскоп ҳамда колонофиброскоп аппарати ишга туширилди. Бу ускуна Япония маҳсулоти бўлиб, кўпгина қулайлик ва афзаллик томонлари бор. У эндоскопик ташхис қўйиш ва даво муолажалари ўтказиш учун қўлланилади.
USB флеш хотираси ускунада алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, текширув тарихи ва жараёнини флеш хотирасига тушириб беради ҳамда пациентлар рўйхатини ўз ичида сақлайди.
Дарҳақиқат, эндоскопик текширув услублари ҳозирги вақтда ўзининг диагностик имкониятлари билан клиник тиббиёт соҳасида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу усул овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларига ташхис қўйиш, шунингдек, ошқозон текширувида шунчалик муҳим роль ўйнайдики, касаллик ҳолатини аниқлашда бу энг ишончли вариантдир.
Мухтасар айтганда, фуқаролар соғли¬ғини сақлашда ниҳоятда фойдали бўл-ган янги тиббий ускунанинг ўрнатилиши давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан эл саломатлиги йўлида кўрсатилаётган ғамхўрлик самарасидир.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
10 январь 2015,   кўрилган: 1707

Ўзбекистон олимлари диабетдан азият чекаётганлар учун шифобахш ичимлик тайёрлаш усули кашф этишдиЎзбекистон олимлари қандли диабетдан азият чекаётган беморлар учун янги шифобахш ичимлик тайёрлаш усули кашф этишди, дея хабар бермоқда kun.uz ахборот портали.
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, “шифобахш хусусиятга эга бўлган парҳез сут-қатиқ ичимлигини тайёрлаш усули” Тошкент кимё-технология институти мутахассислари томонидан ихтиро қилинган.
Қайд этишларича, бу ихтиродан сут саноатида, аниқроғи сут-қатиқ ичимликларини олиш усуллари, шунингдек шифобахш хусусиятга эга бўлган парҳез ичимликларини тайёрлаш учун қўлланиши мумкин.
Ихтиро парҳез ва шифобахшлик хусусиятлари оширилган сут-қатиқ ичимликларининг ассортиментини кенгайтириш, арзон сут зардоби ва бифидобактерияларнинг ўсишини фаоллаштирадиган инcулин прибиотикасидан максимал даражада фойдаланишни беради. Натижада пребиотикалар ва пробиотикалар фойдали ичак микрофлорасининг миқдорини оширади.
Хакимова Шарифа Исмаиловна, Абдуразакова Собира Ходжаевна, Зуннунова Динора Eрга-шевна, Мирзаджанов Шукурбек Рахматжоновичлардан иборат муаллифлар жамоаси № ИАП 04983 рақамли ихтиро учун патент олдилар.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
07 январь 2015,   кўрилган: 1610

My.gov.uz орқали тадбиркорликка алоқадор норматив ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш ва баҳолаш мумкин бўлдиЯгона интерактив давлат хизматлари портали – My.gov.uz’да тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш ва қабул қилинган норматив ҳужжатларни баҳолаш бўйича янги тизим ишга туширилди. Бу ҳақда портал матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур тизим аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тадбиркорликка тегишли ишлаб чиқилаётган ҳужжат лойиҳалари ва қабул қилинган ҳужжатларни муҳокама қилиш имкониятини беради.
Ягона порталда фойдаланувчилар томонидан билдирилган изоҳ ва таклифлар тегишли давлат органлари томонидан кўриб чиқилади ва таклифларни инобатга олиш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилинади.
Бундан ташқари, фойдаланувчилар амалдаги норматив ҳужжатларнинг тадбикорлик фаолиятига таъсир этишини Ягона порталда жойлаштирилган махсус сўровномани тўлдириш орқали баҳолашда ҳам иштирок этишлари мумкин.
Қайд этишларича, ушбу тизим Ўзбекистон Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан жорий этилган.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
06 январь 2015,   кўрилган: 1372

Кўз ўткирлигининг ўсишига хизмат қилувчи тавсияларКиши кўзининг ўткир бўлиши учун нималарни кўпроқ тановул қилган маъқул? Мутахассислар тавсия қилади:
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
03 январь 2015,   кўрилган: 1436

Янги йил табригиҚадрли ватандошларим!

Мана шу файзли дамларда сиз, азиз юртдошларимга аввало ўзимнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни изҳор этиб, қутлуғ қадамлари билан кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, барчангизга чин қалбимдан сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, бахт-саодат, хонадонларингизга хотиржамлик ва фаровонлик тилашни ўзим учун катта бахт деб биламан.

Айни шу дақиқаларда якунига етиб бораётган йилни кузатар эканмиз, йил давомида босиб ўтган йўлимизни ва рўй берган воқеаларни, қўлга киритган марра ва ютуқларни шукроналик билан кўз ўнгимиздан ўтказар эканмиз, 2014 йил биз учун самарали ва хосиятли бўлди, деб айтишга тўлиқ асосларимиз бор, деб ўйлайман.

Бунинг исботини аввало биз кўзлаган буюк мақсад бўлмиш – дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига кириш, бунинг учун олиб бораётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадида амалга ошираётган улкан ишларимизда кўришимиз мумкин.

Айниқса, иқтисодиётимизни барқарор суръатлар билан юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишда, ҳеч шубҳасиз, ўтаётган йил ҳаётимизда чуқур из қолдириши муқаррар.

Бунинг тасдиғини юртимизда рўй бераётган оламшумул ўзгариш ва янгиланишларда, шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси янада чирой очаётганида, қад ростлаётган, энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхоналарда, деҳқон ва фермерларимизнинг мардона меҳнати эвазига далаларимизнинг унумдорлиги ва ҳосилдорлиги йилдан-йилга ошиб, халқимизнинг ҳаёт даражаси юксалиб бораётганида, Ўзбекистонимизнинг дунёдаги обрў-эътибори тобора ортиб, унинг халқаро майдонда муносиб ўрин олаётганида кўриб-кузатиб, шу юртда яшаётган ҳар қайси инсоннинг кўнгли ҳақиқатан ҳам ғурур ва ифтихорга тўлади.

Айтиш керак – ўтган даврда биз эришган айрим кўрсаткичларни тасаввур қилишнинг ўзи қийин. Жаҳон миқёсида молиявий-иқтисодий инқироз давом этаётганига қарамасдан, Ўзбекистонимизнинг саноқли давлатлар қаторида охирги 10 йил давомидаги иқтисодий ўсиши, яъни, содда қилиб айтганда, фаровонлигимизнинг юксалиш суръатлари узлуксиз равишда 8 фоиздан кам бўлмасдан келмоқда ва 2015 йилда ҳам бу кўрсаткичдан кам бўлмайди, иншооллоҳ.

Азиз юртдошларим!

Ўзбекистоннинг бугунги кунда тараққиёт йўлида барқарор суръатлар билан қадам қўяётганида, обод ва фаровон ҳаёт қураётганида бу саховатли заминда яшаётган ҳар қайси инсоннинг, унинг миллати, дини, эътиқодидан қатъи назар, муносиб ҳиссаси борлигини, бутун халқимизнинг машаққатли меҳнати, мардлиги ва матонати, бағрикенглиги, бир оила бўлиб яшаётгани, қисқача айтганда, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва меҳр-оқибатлик туйғуси нақадар катта бойлик эканини барчамиз миннатдорлик билан қайд этамиз.

Бунга иқрор бўлиш учун аввало ҳозирги кунда дунёда содир бўлаётган воқеаларни, яқин ва узоқ атрофимизда хавф-хатарлар, сиёсий ва иқтисодий қарама-қаршиликлар авжига чиқиб, терроризм ва экстремизм ҳаракатларини, қон тўкилишларни кўриб-кузатиб турганимиз ҳеч кимни тинч ва бепарво қолдирмайди, албатта.

Минг афсуски, бундай кескинлашувлар, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, дунё бозорларидаги ноаниқ вазият ва танглик давом этишининг кутилиши – бундай таҳликали аҳвол барчамиздан ҳушёрлик, сезгирлик ва сафарбарлигимизни оширишни, содда қилиб айтганда – бўш келмаслигимизни талаб қилади.

Бир муҳим масалани эсимиздан, хаёлимиздан асло чиқармаслигимиз керак. Ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди. Айниқса, биз XXI асрда, глобаллашув, интеллектуал тараққиёт ва интернет замонида яшаётганимизни инобатга оладиган бўлсак, эришган марра ва ютуқлар билан чегараланмасдан, ҳаволаниш кайфиятига берилмасдан, аксинча, доим янгиликка интилишимиз, эртанги кунимизни, олдимизда турган муаммо ва қийинчиликларни ўзимизга яққол тасаввур қилиб яшашимиз лозим. Фақат шундай жамият, қолаверса, давлатгина жадал суръатлар билан ўзгариб бораётган замон билан ҳамқадам бўлиб яшаши мумкин.

Айни шу ҳақиқатни англаган ҳолда, 2015 ва келгуси йилларнинг режалари ва янги марраларни эгаллаш ҳақида сўз юритар эканмиз, биз аввало демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида эришган ютуқларимизга, тўплаган тажрибамизга суяниб, келажагимиз стратегиясига айланган Концепциямиз асосида олиб бораётган ишларимизни изчил суръатлар билан давом эттиришимиз зарур.

Шу борада амалга ошираётган барча ислоҳотларимизнинг туб илдизи – томирида ётган масалаларга эътиборингизни жалб этмоқчиман.

Сўз кўп тармоқли иқтисодиётимизнинг устувор соҳаси ҳақида – хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни тез суръатлар билан ривожлантириш йўлидан барча ғов ва тўсиқларни олиб ташлаш, уларнинг эркинлигини таъминлаш ҳақида бормоқда.

Яна бир устувор масала – бутун жаҳон миқёсида иқтисодий ва сиёсий вазият тобора кескинлашиб бораётганини инобатга олган ҳолда, иқтисодиётимиздаги таркибий ўзгаришларни изчил чуқурлаштириш, ишлаб чиқариш соҳасини узлуксиз техник, технологик янгилаб бориш ва модернизация қилиш, замонавий ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этишдир.

Шу масалалар билан чамбарчас боғланган яна бир вазифа – иқтисодиётимизда давлатнинг улуши ва ўрни қай даражада бўлишини танқидий кўз билан баҳолаб, уни стратегик ҳамда иқтисодий асосланган даражага қадар қисқартиришдан иборат. Очиғини айтганда, мана шу ўта муҳим ислоҳотларимизни ярим йўлда қолдирмасдан, мантиқий якунига етказсак – марра бизники.

Бошқача айтганда, айни шу асосда эски маъмурий-буйруқбозлик тизимидан ҳали-ҳамон мерос бўлиб келаётган, одамларнинг норозилигини қўзғаётган барча қолдиқлардан воз кечишга имкон туғдирамиз, улардан озод бўламиз.

Ҳурматли юртдошлар!

Янги – 2015 йилда мамлакатимиз давлат бюджетининг қарийб 60 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Яъни, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини, мухтасар айтганда, инсон омилини янада юксалтириш эътиборимиз марказида бўлади.

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорининг ўртача ўсиши 22 фоиздан кам бўлмасдан, аҳолимизнинг реал даромадлари 10 фоизга кўпайиши белгиланмоқда.

Кичик бизнес ва фермер хўжаликлари учун янги йилда ягона социал тўловлар ставкаси 25 фоиздан 15 фоизга туширилади. Шу тариқа 440 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ уларнинг ихтиёрида қолдирилади. 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахсларнинг бир минимал ойлик ҳажмидаги маошидан солиқ олинмайди. Барча ишчиларга тегишли бўлган бу янгилик авваламбор бошқаларга нисбатан ойлиги энг кам бўлган фуқароларга кўпроқ наф беришини алоҳида қайд этиш лозим.

Айни шу тадбирлар ҳисобидан меҳнаткашларимиз камида 120 миллиард сўм наф кўради. Янги йилда бериладиган бундай имтиёзларнинг рўйхатини яна давом эттириш мумкин.

Инфляция даражаси, яъни нарх-навонинг ўсиши тахминан 5,5-6,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Келгуси йилда одамларимизнинг турар-жой шароитларини яхшилаш, янада обод этиш, коммунал-маиший хизмат сифатини тубдан оширишга алоҳида эътибор берилади.

2015 йилда қишлоқ жойларда яшаётган 12 мингта оила шаҳар шароитидан қолишмайдиган, намунавий лойиҳалар асосида қурилган янги уй-жойларга кўчиб кириши мўлжалланмоқда.


Қадрли дўстларим!

Кириб келаётган янги йилга мамлакатимизда Кексаларни эъзозлаш йили деб ном берганимиздан халқимиз албатта яхши хабардордир.

Бунинг замирида ҳаммамизни оқ ювиб, оқ тараган, муқаддас юртимизнинг ташвиш ва муаммоларини ўз елкасида кўтариб келаётган, хонадонларимизнинг файзи ва кўрки бўлган кекса авлод вакилларини ҳаётдан рози қилиш, уларнинг дуосини олишдек савобли ва олижаноб мақсадлар мужассам эканини, ўйлайманки, барчамиз яхши тушунамиз.

Биз меҳрибон ота-оналаримиз, муҳтарам кексаларимиз олдидаги ана шу қарзимизни янада теран англаган ҳолда, уларга ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишдек олижаноб мақсадлар билан 2015 йилга қадам қўяр эканмиз, биз учун миллий ўзлигимиз тимсолига айланиб кетган каттага – ҳурмат, кичикка – иззат, меҳр-оқибат, шафқат ва мурувват каби эзгу фазилатларни янада мустаҳкамлаб, уларни жондан азиз фарзандларимизнинг онгу шуурига сингдиришда кириб келаётган йил муҳим, юксак бир босқич бўлишига ишонаман.

Айни шундай ноёб фазилатларга эга бўлаётганимиз яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда яққол намоён бўлганининг гувоҳи бўлдик.

Буларнинг барчаси одамларимизнинг, аввало, ҳал қилувчи кучга айланаётган ёш авлодимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши, сиёсий ва фуқаролик савияси, ҳуқуқий маданияти юксалиб ва энг муҳими – эртанги кунимизни биз ўзимиз, она юртимиз учун қуряпмиз, деб дадил майдонга чиқаётганининг намойиши, десам, ҳеч қандай хато бўлмайди.

Мен яқинда, Конституциямиз байрамига бағишланган тантанали мажлисда кимки асл демократияни кўрмоқчи бўлса, Ўзбекистонимизга келсин, деб айтганим бежиз эмас.

Ҳақиқатан ҳам, бундай халқ олдида бош эгиб, ҳар қанча таъзим қилсак арзийди, албатта, азизларим.

Қадрли ва муҳтарам ватандошларим!

Янги йил кириб келишига саноқли дақиқалар қолган мана шу ҳаяжонли дамларда барчамиз Яратганимиздан эзгу мақсадларимиз рўёбга чиқишини, хонадонларимизнинг қут-баракаси, файзини беришини чин қалбимиздан сўраймиз.

Кириб келаётган янги йилимиз юртимизга, барча-барча оилаларга бахту саодат ва омад келтирсин!

Ҳар биримизнинг пок ният ва тилакларимиз ижобат бўлсин!

Ватанимиз тинч, халқимиз омон, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!


Ислом Каримов,
Ўзбекистон Республикаси Президенти


Манба: ЎзА
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
27 декабрь 2014,   кўрилган: 1473

2015 йил 2 январь кунини дам олиш куни деб эълон қилиндиЎзбекистон Президенти Ислом Каримов 2015 йилнинг 2 январь кунини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. 26 декабрь, жума куни имзолаган қарор матни ЎзАда эълон қилинди.
Қайд этилишича, қарор “Янги йил байрами муносабати билан аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш” мақсадида қабул қилинган.
Қарорда белгиланишича, Меҳнат кодексининг 132-моддасига асосан техник ишлаб чиқариш ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ҳолатларда ишлашга йўл қўйилади.
Шунингдек, Президент қарорида алоҳ қайд этилишича, бажарилган ишлар учун компенсация ва ҳақ тўлаш Меҳнат кодексининг 157-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
26 декабрь 2014,   кўрилган: 1527

ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[attachment=21]